Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
22.05.2018 14:07:00

           Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш ўқувчиларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида геология фанига бўлган қизиқишни янада кучайтириш, Ватан туйғуси ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида Геология музейида “Ёш геолог” Республика олимпиадасининг Тошкент шахар босқичи булиб ўтди. “Ёш геолог” Республика Олимпиадасининг шахар босқичида иштирок этиш учун Тошкент шахрининг 11 туманларидан ғолиб сифатида 50 нафар ўқувчилар таклиф этилдилар. (6-9 синф ўқувчилари)

           Олимпиада тест синовлари алоҳида жихозланган хонада ўтказилди. Иштирокчиларга, ўқитувчи-устозларга, туман табиий фанлар бўйича услубчиларга тест-синов қоидалари тушунтирилди.

 

           Тест жавоблари текширилгандан сўнг Республика босқичида иштирок этиш учун 50 нафар ўқувчидан 10 нафар ғолиб аниқлангани маълум бўлди. Ўз мактаблари шарафини геология олимпиадаларида ҳимоя қилиб, катта муваффақиятга эришаётган ёш ҳамюртларимизга келгусидаги республика миқёсидаги босқичларда ҳам ғалаба қозонишларига омад тилаймиз




So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech