Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Apr 2019 347

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги ЎРҚ-509-сонли Қонуни имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ апрел ойининг биринчи якшанбаси геологлар куни деб белгиланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг тасарруфидаги корхоналарда бу байрам катта тантаналар билан нишонланди.

 

 


Байрам тадбирига геология сохасида улкан хизматлар килган кекса устоз геологлар, Миллий ва техника угиверситетлоари ўқитувчилари , касаба уюшмаси ходимлари,  ёш авлод геологлари  ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.


 


 


Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси  ўзининг фаолиятини  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил  1 мартидаги  ПҚ-3578–сон «Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитасининг фаолиятини тубдан такомллаштириш бўйича чора-тадбирлар» тўғрисидаги Қарорига мувофиқ амалга оширади.

Ўзбекистон, турли фойдали қазилмаларнинг улкан захираларига эга бўлган ҳолда,  минерал хомашёни қазиб олишни ошириш ва юқори сифатли якуний махсулот ишлаб чиқариш  билан қайта ишлаш ҳисобига  мамлакат иқтисодини мустахкамлашга амалий имкониятлари мавжуд.

Давлатимизнинг мустақиллик йилларида геологик тармоқнинг  мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида устивор йўналиш сифатидаги   ахамияти сезиларли даражада ўсиб борди:

 

 

 

 



Геологик қидирув ишлаб чиқаришни  натижадорлигини ошириш ва ҳақиқий мустахкамлаш мақсадида  геологик тармоқнинг илмий-техника базасини замонавийлаштиришга катта  эътибор қаратилмоқда.

Фойдали қазилмаларнинг саноат захираларини ўстиришни ва қазиб олишни ортиб боришини таъминловчи геологик-қидирув ишларини ташкил  этиш тизимини кейинги такомиллаштириш мақсадларида, Давгеолқўм тизимий равишда  гидроминерал ресурсларга, қаттиқ номаъдан фойдали қазилмалар, қора металлар, геологик-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек худудларни геологик ўрганиш  бўйича мажмуавий тадқиқотлар  ўтказиш, геологик-съемкалаш ишларини бажариш, ўрганишнинг кейинги  босқичларида геологик-қидирув ишларини қўйиш учун истиқболли  участкалар ажратиш  бўйича  вазифаларни бажармоқда.

Геолог-қидирувчилар  Ўзбекистонни иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, саноат салохиятларини тараққий эттириш учун,  фойдали қазилмаларнинг янги конларни очиш ва корхаоналарни хомашё базаси билан  таъминланишини кўпайтириш учун бор куч-ғайратларини сафарбар  этадилар.

 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech