Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 Aug 2018 177

          Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2018 йил 20 июлдаги 07/1-34-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси миллий матбуот марказида Давлат геология ва минерал русурслар қўмитаси “Минерал ресурслар институти” Давлат корхонаси томонидан “Илм-фан ва амалиёт интеграцияси - Ўзбекистон Республикаси геология соҳасини самарали ривожланиш механизми” мавзусидаги халқаро илмий-техник конференцияси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

          Мана шундай илмий-техник конференцияларни мунтазам ташкил этиб бориш, ёш геолог олимлар ва мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш, улар томонидан ишлаб чиқилган инновацион ғоя ва ишланмаларни малакали мутахассис-олимлар иштирокида кенг мухокама қилиш, геология соҳасини янада ривожлантиришда, пировардида Республикамиз минерал ҳом ашё базасини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

          Анжуманда ОАВ вакилларини қизиқтирган асосий жиҳатлардан бири, ўтказиб келинаётган мазкур анжуманларнинг амалий аҳамияти, геология соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг нечоғли самара бераётганлиги бўлди. Умуман олганда, матбуот анжумани давомида ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларига анжуман ташкилотчилари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

          Шундай қилиб, матбуот анжумани юқори даражада олиб борилди. Давлат геология қўмитаси ходимлари келгусида олиб бориладиган геологик изланишлар ва илмий-тадқиқот