Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Oct 2018 221

Ўзбекистон Республикаси миллий матбуот марказида халқаро илмий-техник конференция олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2018 йил 20 июлдаги
07/1-34-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг
9 октябр куни Ўзбекистон Республикаси миллий матбуот марказида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
“Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат корхонаси томонидан “Табиий глобал ўзгаришларнинг ва техноген шароитларнинг гидрогеологик, муҳандис-геологик ва геоэкологик жараёнларга таъсири” мавзусидаги халқаро илмий-техник конференцияси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.   

3.jpg

Анжуманда ОАВ вакилларини қизиқтирган асосий жиҳатлардан бири, ўтказиб келинаётган мазкур анжуманларнинг амалий аҳамияти, геология соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг нечоғли самара бераётганлиги бўлди. Матбуот анжумани давомида “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.А. Охунов ҳалқаро илмий-техник анжуманнинг асосий мақсади, вазифалари ва кутилаётган натижалари ҳақида ўз маърузасида батафсил маълумот берди.

2.jpg

Умуман олганда, матбуот анжумани давомида ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларига анжуман ташкилотчилари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

6.jpg

Шундай қилиб, матбуот анжумани юқори даражада олиб борилди. Давлат геология қўмитаси ходимлари келгусида олиб бориладиган геологик изланишлар ва илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида ОАВга маълумотлар бердилар.

 

 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech