Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
27 Nov 2018 79

Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслари Давлат қўмитасида «Ер фанлари» хақида халқаро конференция бўлиб ўтди

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 март, 178-фармойишига асосан 22-23 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслари Давлат қўмитасида «Ер фанлари» халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Ўзбекистон геологлари Миллий қўмитаси томонидан ташкил этилди.

 

Конференция турли мамлакатлардан келган геологлар учун конференция доирасида иштирок этиш, ер фанларининг турли жиҳатларини муҳокама қилиш ва ўзаро ҳамкорлик қилишдан қимматли тажрибага эга бўлиш имкониятини беради.

 

 

 

Анжуманнинг асосий мавзуси «Ёш олимларга профессионал тажриба етказишдир. Конференция геологлар ва жамиятимиз учун муҳим бўлган долзарб масалаларни ҳал қилишга қаратилган. Конференция ишида Ер фанлари соҳасида энергия хавфсизлиги, ресурсларни ривожлантириш, таълим ва мулоқотга алоҳида эътибор берилди. Конференция назарий ва амалий геологик фанларни ўз ичига олган, анжуман давомида минерал ва энергия ресурслари, атрофни муҳофаза қилиш фанлари ва янги инновацион технологиялар масалалари кўрилди

 

 

 

Анжуманда бешта асосий мавзу чуқур ўрганилади:

1.                   Ер қаърининг тузилиши.

2.                   Хом ашёларни очиш, ривожлантириш, фойдаланиш ва барқарорлигини таъминлаш.

3.                   Амалий геофанлар – инновацияси, техналогиялар ва келажак.

4.                   Қайта тикланадиган энергия;

5.                     Геологик хавфлар, содир бўлиш эҳтимоли ва улардан келиб чиқади ган оқибатнинг салбий таъсирини камайтириш.

 

Халқаро конференцияда иштирок этиш учун қуйидаги давлатлар ва ташкилотлар томонидан аризалар тақдим этилди: Франция - ер физикаси институтининг сейсмология лабораторияси; Қозоғистон - Қозоқ миллий техника Университети, Россия Федерацияси - Олтой геология ва экологик институти, Россия Федерацияси ер физикаси институти геоэлектромагнит тадқиқотлар маркази, Россия Федерацияси геология институти, Россия  Федерацияси фанлар академиясининг Якутия илмий маркази. Россия Федерацияси фанлар академиясининг (Хабаровск) узоқ шарқ филиали; В.И. Вернадский номидаги Давлат геология музейи, Самара Давлат Университети, Тожикистон - геология институти, Татаристон республикаси зилзила муҳандислиги  ва сейсмология институти, Тожикистон - Марказий Осиёда экология ва атроф-муҳитни му\офаза қилиш учун тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси - геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси; Тошкент Давлат техника Университети, «Ўзбекнефтегаз» ОАЖ  «Игирнигм», Х Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти. «Ўзбеккумир» ОАЖ; Тошкент Олий технологияларни ўқитиш ва экспериментал маркази;

 



          Конференция  якунида    Ўзбекистон  Республикаси  Давлат геология ва минерал ресурслар Қўмитасининг Давлат геология музейи хамда Россия Федерацияси Фанлар академияси  В.И. Вернадский номидаги  Давлат геология музейи билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Имзоланган меморандумнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-         томонлар ўртасида мавжуд бўлган илмий маълумотлар ва ахборот алмашиш;

            -  томонлар ўртасида янги гео-ахборот технологияларини алмашиш;

            -  томонлар ўртасида илмий кадрлар алмашинуви;

            -   музейларда намойиш этилган намуналар, руда ва минераллар бўйича тажриба алмашиш.

 

 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech