Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Nov 2018 110

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси дастурий таъминот бўйича тақдимот ўтказди

 

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитасида турк компанияси Неткад Язилим компанияси томонидан дастурий таъминотга бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

 “Неткад язилим” компанияси 1989 йилда яратилган ва муҳандислик дастурий маҳсулотлар ва хизматлар соҳасида Туркиянинг энг кенг тарқалган ва таниқли брендига айланган. 2017 йил хисоби бўйича 500та  информацион технологиялари компаниялари орасида биринчи ўрин билан баҳоланган. «Неткад язилим» компанияси ахборот тизимлари соҳасида Туркия етакчи компанияси бўлиши масъулияти билан хорижда хам ўз ишини жадаллаштирди.


 

Турк компаниясининг тақдимотига Давлат геология қўмитасининг барча қуйи корхоналари мутахассислари таклиф қилинди, шунинг учун тақдимот давомида улар муҳандислик дастурлари учун маҳсулот ва хизматлар соҳасида саволлар бериш имкониятига эга бўлишди.


Турк мутахасиссилари томонидан ўқилган маъруза ва ўтказилган тақтимод сўнггида  иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Ушбу тадбир кон-геологик фаолият соҳасидаги мавжуд технологиялар ва технология ҳолатини тушунишда энг қизиқарли ва самарали  тадбир бўлиб ўтди.

 

 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech