Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Jun 2018 201

Ёшлар ўртасида диний экстремизмнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳамда уларни маънавиятимизга зид бўлган турли салбий таъсирлардан асраш мақсадида жорий йилнинг 28 май куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида диний экстремизм ғояларини олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга таклиф қилинган маърузачи - Ал-Бухорий номидаги Ислом Институти ректори Уйғун Ғофуров ўз маърузаси тақдимоти билан иштирок этиб, жумладан, янги аср бўсағасида қонли урушлар, ҳарбий юришлар, иқтисодий исканжага олишлар ўрнига мафкуравий воситалар ва маънавий “қурол”лар воситасида одамларнинг тафаккури, онги ва дунёқарашини эгаллашга уринишлар тобора кўзга ташлана бошлаши, бу курашда бошқа ҳудуд ва халқларни ўзига қарам қилиш учун очиқ кўриш ва сезиш қийин бўлган усул ва воситалар, хусусан, маънавий бузғунчилик услублари қўлланилмоқда деб таъкидлаб ўтди.

Маърузада айтилишича, дунё яралибдики, тинчлик-осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда. Аммо азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби нисбий кучлар бўлганидек, инсон ҳаётига рахна солувчи офатлар ҳам мавжуд. Улардан бири эса ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солаётган ва ҳозиргача ечимини топмай келаётган диний экстремизмдир. Диний экстремизни олдини олиш, унинг салбий оқибатлари нафақат бир фуқаро, оиала балки бутун бир халқнинг гено фондига салбий таъсир кўрсатишини назарий ва амалий мисоллар орқали намоён бўлади. Статистик маълумотларга кўра бир йилда дунё бўйича 1 миллион 300-400 мингдан ортиқ инсонлар диний экстремизм жабрдийдасига айланишади. Энг ачинарлиси, бу статистик маълумотларнинг катта қисми ёшларга тенг келгани хар бир инсонни, ёшлар билан янада тарбия жараёнини оширишга ундаши, огоҳликни кучайтиришга бор эътиборини қаратиши лозимлигини замоннинг ўзи тақозо қилмоқда.

Тадбир сўнгида қўмита ходимлари томонидан берилган саволларга маърузачи тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб берди.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech