Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Jan 2019 216

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида   Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганлигининг 29 йиллигига  бағишланган тадбир бўлиб ўтди.


 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида   Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганлигининг 29 йиллигига  бағишланган тадбир бўлиб ўтди. “Маънавият ва маърифат” ўқув тарғибот марказидан таклиф этилган маърузачилар қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган тил қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлганлиги, ва  бу қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланганлиги ҳақида сўз юритдилар.


 


            Таклиф этилганлардан  шоир Ботиров Насриддин она Ватанимиз, она тилимиз – буюк бойлигимиз мавзусига бағишланган шеърлардан ўқиб эшиттирдилар. Она тили – миллатнинг руҳи, тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демакдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилганлиги, шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланганлиги ҳақида маъруза қилдилар.

 

 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech