Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24 Dec 2018 142

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида Ҳосил Нурметович Боймухамедовнинг 100-йиллик таваллуд   кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида Ўзбекистон фанлар академияси академиги,  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, “Биринчи кон очувчи геолог” унвон совриндори, “Ёшлар мукофоти” лауреати, атоқли олим, геология соҳасининг йирик билимдони, моҳир ташкилотчи ва устоз, геология-минералогия фанлари доктори, профессор Ҳосил Боймуҳамедовнинг 100 йиллик таваллуд кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.



Ўз ишига қаътият билан ёндошган Ҳосил Боймуҳамедов республиканинг Хиссор, Нурота, Зирабулоқ-Зиаэтдин, Қоратепа, Чақилолон каби тоғли районларида ва Қизилқум чўлларида ўтказган тинимсиз изланишлари натижасида Кетмончи ва Қарнабда янги конлар очди ва дунёда янги турдаги уран конларини очишга асос солди. У собиқ Иттифоқ геологлари орасида “Биринчи кон очувчи геолог” совринига эга   бўлиб, “Шарафли меҳнати учун” медали билан тақдирланади.


Академик Ҳосил Боймуҳамедовнинг ўзи бош бўлиб, Тошкентда халқаро илмий конфренциялар ўтказади. У бу тадбирларда Республика геологларининг ютуқларини жаҳонга намойиш этишни ва ёш олимларнинг халқаро илм аҳли билан яқиндан  танишиб, тажрибаларини оширишлари натижасида Ўзбекистон илмий салоҳиятини кўтаришни мақсад қилади.


Академик Ҳосил Боймуҳамедов шогирдларига бош бўлган ҳолда биринчи бўлиб, республика ва Ўрта Осиёнинг металлогения, геотектоника  картасини тузади, ҳамда республиканинг 2030-йилгача бўлган ер ости фойдали қазилма конлари заҳираси ҳақида башорат қилади. Олимнинг бу башоратлари бугун ҳам ўз аҳмиятини йўқотмай, шогирдларига қимматли илмий манба бўлиб келмоқда.




Илм-фани ривожлантириш мақсади билан изланган  Ҳосил Боймуҳамедов, илмий-амалий фаолияти давомида 250га яқин илмий мақола ёзиб, шундан 212 тасини  эълон қилди. Бу мақолаларнинг ҳар бири  бугун ҳам ўз қийматини йўқотмай, ёш мутахассислар учун тажриба манбаи бўлмоқда.



   

Тадбир давомида Ҳосил Боймуҳамедовнинг ҳамкасабалари, Академиклар Акбаров Х.А., Абдуллабеков А.Н., шогирдлари, оила аъзолари сўзга чиқиб давра суҳбатини давом эттирдилар. Тадбир  сўнгида эса “Мозий навоси” студияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерад ресурслар буюртмасмиасосида  Ҳосил Боймуҳамедов таваллудининг 100 йиллиги муносабатига бағишланган “Нодир металлар билимдони” ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди. Бу фильмда геологлар ишининг машаққати ва бу машаққатли меҳнатда ўтган ва халқ орасида обрў-эътиборга сазовор бўлган геологлар ҳаёти акс эттирилган.




So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech