Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
26 Jan 2019 332

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ходимлари умумхалқ экологик хайрия ҳашарида фаол қатнашдилар

 

Бугунги кунда Орол денгизининг суви қуриган майдонларда шамол натижасида юзага келадиган кучли қум, туз ва чанг бўронлари таъсирини камайтириш ҳамда минтақада экологик аҳволни яхшилаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Оролбўйи экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича жойлардаги жамоатчилик вакилларининг таклифларини ҳисобга олиб минтақада экологик ҳолатни ва аҳолини яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  2019 йил 22 январда “Умумхалқ экологик хайрия ҳашарини ўтказиш ҳақидаги” 41-сонли Фармойиш қабул қилинди.

Давлат геология қўмитаси ва унинг тасарруфидаги корхоналарда 2019 йил 26 январь куни умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди.






Корхоналар бинолари, ҳовлилар атрофи, ҳиёбонлар, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тартибга келтирилди.




Ўзбекистон “Махалла” хайрия жамоат фондига умумхалқ экологик хайрия ҳашаридан тушган маблағларни Орол денгизининг суви қуриган майдонларида экологик ҳолатни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш каби тадбирларга сарфлаш тавсия этилди.




So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech