Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Jul 2018 306

          2018 йил 6 июль куни “Геолог” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Ёш геолог” олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди. Олимпиада ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг тизимидаги Геология музейидир. Олимпиаданинг мақсади – геология, география ва табиий фанлар бўйича 7-9 синф ўқувчиларининг билимларини баҳолашдир.

         Икки хафта мобайнида таклиф этилган мутахассислар - тажрибали ўқитувчилар, геология музейи ходимлари томонидан мавзуга доир сухбатлар ўтказилди.

          Болалар харитада фойдали қазилмалар жойлашган худудларни топишни, минералларнинг пайдо булишини аниқлашни, компас билан ишлашни янада мукаммал ўрганишди. Дала тадқиқотлари ва дарслар оралигида эса болалар кўплаб дўстлар орттиришга муваффақ бўлдилар.