Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 Feb 2019 324

Туркия геологик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси ўртасида олтин ва вольфрам истиқболли майдонларида геология-қидирув ишлари  бўйича битим имзоланди



 

2019 йил 13-февралда  Туркиянинг Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Туркия геологик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси ўртасида Ўзбекистоннинг Навоий ва Жиззах вилоятларида вольфрам ва олтинга истиқболли бўлган Саритау, Хуроб ва Айдим-Житимтау майдонларда геология-қидирув ва тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш ишлари  бўйича Битим имзоланди.




Ушбу битимни амалга ошириш учун Туркия геологик хизмати Оператор - Тошкент Майнинг Лимитед масъулияти чекланган жамиятини ташкил этган ва у лойиҳани амалга ошириш учун жавобгар бўлади.

Битимга мувофиқ, Томонлар белгилаган иш дастури асосида режалаштирилаётган дала ишларининг йириклаштирилган техник-иқтисодий асосини тайёрлайди. Шу билан бирга, жорий йилда 2 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий сармоялар  киритиш мўлжалланмоқда.

Учта истиқболли майдонда аэрогеофизик ишлар, масофадан зондлаш, намуналарни геокимёвий таҳлил қилиш, геокимёвий изланиш, картографик ишлар, бурғулаш хамда камерал  ишлари назарда тутилган.

 

 

 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech