Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
17 Oct 2018 168

“Табиий глобал ўзгаришларнинг ва техноген шароитларнинг гидрогеологик, муҳандис-геологик ва геоэкологик жараёнларга таъсири: натижалар тахлили ва ривожланиш башоратлари” мавзусида ҳалқаро илмий техник конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 март 178-ф сонли фармойишига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давгеолқўмнинг 2018 йил 30 апрелдаги 47-сон фармойишига мувофиқ “Табиий глобал ўзгаришларнинг ва техноген шароитларнинг гидрогеологик, муҳандис-геологик ва геоэкологик жараёнларга таъсири: натижалар таҳлили ва ривожланиш башоратлари” мавзусида ҳалқаро илмий-техник анжумани Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат корхонаси томонидан ўтказилди.

Анжуман ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикасида табиий глобал ўзгаришларнинг ва техноген шароитларнинг гидрогеологик, муҳандис-геологик ва геоэкологик жараёнларга таъсирини аниқлаш ва дунёнинг бошқа давлатлари мутахассислари билан тажриба алмашиш шунингдек, соҳадаги муҳим муаммолар ва уларнинг ечимини топиш йўлларини муҳокама қилиш. Анжуман ишида Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Белорусия, Украина, Чехия  каби хорижий давлатларнинг мутахассислари ўзларининг маъруза ва тезислари билан фаол иштирок этдилар.

Анжуман 2 қисмга бўлиниб, ялпи мажлис ва 3та алоҳида шўъбаларга бўлинган ҳолда ўтказилди. Булар:

1. Гидрогеологик жараёнлар: ҳаракат механизми ва ривожланиш башоратлари.

2. Табиий ҳавф-хатарларни баҳолаш ва бошқариш, худудларнинг хавфли экзоген геологик жараёнларга мойиллигининг муҳим омиллари ва майдонли баҳолашнинг замонавий масофавий усуллари.

3. Интенсив техногенез шароитида геологик муҳитнинг экологик ҳолатини тахлил килиш ва ривожланишини башоратлаш.

Қуйидаги масалалар бўйича илмий маърузалар тингланди:

- гидрогеологик тадқиқотларнинг келажакдаги асосий йўналишлари;

- гидрогеология, муҳандислик геологияси ва геоэкологиянинг муҳим илмий вазифалари, асосий натижалар ва устувор йўналишлар;

- Ўзбекистон Республикаси гидрогеологик тизимларининг айрим хусусиятлари;

- Ўзбекистон Республикаси ер ости сувлари ресурслари, заҳиралари, ютуқлар ва долзарб тадқиқот йўналишлари;

- Ўзбекистоннинг минерал, термал ва саноат сувлари илмий тадқиқотларининг асосий йўналишлари;

- Орол денгизи минтақасининг геоэкологик муаммолари: уларнинг ечиш йўллари;

- ҳозирги ҳолда, хавфли геологик жараёнларни ўрганишнинг долзарб муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари;

- замонавий босқичда гидрогеологик ва муҳандислик геологик муаммоларни ҳал этишда геофизик тадқиқотларни такомиллаштириш йўллари;

- Ўзбекистондаги ўз-ўзидан вужудга келадиган кўчкиларнинг резонансли частотали тебранишга нисбатан сезувчанлигини баҳолаш;

- Ўзбкистон Республикасининг геоэкологик муаммолари ва уларнинг ечиш йўллари;

- маҳаллий сорбентлар ёрдамида скандиум ва уранни ер ости сувларидан ажратиб олиш имкониятлари.

 

 

 

 

 

 




So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech