Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
26 Jun 2018 272

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистондаги шаҳар, қишлоқ ва турар-жой пункти аҳолисининг эҳтиёжлари ер ости сувлари захиралари ҳисобига қондирилмоқда. Сув тозалаш иншоотлари барпо этиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қамровини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада давлатимиз томонидан тизимли ёндашув зарурлиги таъкидланиб, мутасаддиларга кўрсатмалар берилмоқда.

2.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ҳамда вилоятнинг шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилиш баёнидаги VI бўлимнинг 97 бандида қайд этилган топшириқ бўйича Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудларидаги 8000 дан зиёд аҳолини ичимлик суви ва чорва молларини сув билан таъминлашни ташкил этиш масаласи қўйилган. Шу мақсадда 2018 йил якунига қадар Навоий вилояти Томди туманидаги марказлашган ичимлик сув таъминоти паст даражада бўлган Керегетау, Жириқ, Олдаберган, Урускудук, Қулумбет ва Утемурод аҳоли пунктлари ҳамда Нурота туманидаги Қизилча қишлоғининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун чора тадбирлар олиб борилмоқда.

3.jpg

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси бошчилигида “Ўзбекгидрогеология” Давлат унитар корхонаси томонидан гидрогеологик қидирув ишлари амалга оширилди. Гидрогеологик қидирув ишлари натижаларига кўра Утемуродда, Керегетауда, Жириқда, Олдаберганда сув қудуқларини бурғилаш ишлари режалаштирилди. Қисқа фурсат ичида лойиҳалаш ишлари якунланиб, қудуқларни бурғилаш ишлари бошлаб юборилди.

4.jpg

Суратда биз Утемурод аҳоли пунктидаги сув қудуғи бурғилаш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилаётганлигини кўриб турибмиз. Ушбу сув қудуғи УРБ-3А-13 бурғулаш ускунаси ёрдамида умумий чуқурлиги 300 метргача қазилди ва қудуқда бурғилаш ишлари якунлангач, геофизика ишлари ўтказилди. Геофизик мутаҳассисларнинг ҳулосаларига асосан қудуқнинг 255-285 метр оралиғида сув қатлами борлиги аниқланди ва сув фильтрлари ўрнатилди. Ҳозирда ушбу сув қудуғидан 20м3/соат ҳажмда сув чиқмоқда. Чиқаётган сувдан кимёвий тахлил учун намуналар олинди. Ушбу намуналар “Ўзбекгидрогеология” Давлат унитар корхонасининг кимёвий лабораториясида таҳлил қилинади.

5.jpg

Айни вақтда сув чиқариш орқали қудуқни тозалаш ва тажриба ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тажрибалар якунлангач лойиҳада кўзда тутилган ишлар давом эттирилади, яъни қудуқ ичига сувни кўтариб берувчи насос ўрнатилади ва аҳолига фойдаланиш учун топширилади.

6.png

Ҳудудда яшовчи аҳоли сув чиқаётганини кўриб, ўз қувончларини яшира олмадилар. Уларни кўп йиллардан бери қийнаб келаётган сув муаммоси бугунги кунга келиб бартараф этилаётганини кўришмоқда.

7.jpg

Бу бажарилаётган ишлар - Президентимиз раҳнамолигида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, хусусан, ушбу йўналишдаги инвестиция дастурлари сув тармоқларини таъмирлаш, қайта тиклаш ва янгитдан барпо этишда муҳим аҳамият касб этаётганининг далилидир. Утемурод аҳолиси энди эртанги кунга янги орзулар ва умид ила боқишмоқда...



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech