Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Oct 2018 249

Самарқанд вилоятидаги Ғаллабулоқ ва Қуштепада олтинга оид объектларни ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Давлат геология қўмитаси ва Туркиянинг «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” компанияси ўртасида геология-қидирув ишларини ҳамкорликда олиб боришга доир Меморандум имзоланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3000-сонли қарорига мувофиқ ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида инвестицион ҳамкорлик қилишнинг соддалаштирилган тартиби тасдиқланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 328-сонли қарори билан стратегик жиҳатдан муҳим бўлган қаттиқ фойдали қазилмаларнинг 111та истиқболли майдонлари ва 29та кони рўйхати тасдиқланган ва уларни геологик ўрганиш ва ўзлаштириш учун чет эл инвестициялари жалб қилинмоқда. Қайд этилган қарорларда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Давгеолқўм томонидан Туркиянинг «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” компанияси билан Самарқанд вилоятининги Ғаллабулоқ ва Қуштепа объектларида биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш ва олтинга оид объектларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилиш масаласи ишлаб чиқилган. Тасдиқланган тартибга кўра, илгари томонлар ўртасида Ҳамфикрлик тўғрисида Меморандум ва қайд этилган объектлар учун ошкор қилмаслик тўғрисида Келишув имзоланган ва лойиҳада иштирок этиш бўйича қарор қабул қилиш учун геологик материаллар Туркия томонига белгиланган тартибда берилган эди. Материалларни ўрганиш доирасида турк ва немис эксперт –геологлари томонидан жойларга чиқилган ва намуналар олинган ва Туркия ва Канададаги халқаро лабораторияларда таҳлил қилган ҳолда объектни ўрганиш ташкил этилган эди. Ўрганиш якунлари бўйича «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” компанияси томонидан лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирган. 2018 йил 25 октябрда лойихани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди, унга биноан, биринчи босқичда «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” компанияси кейинги йилларда қуйидаги ишларни амалга оширади: - Мавжуд ресурс базаси тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш ва тарихий геологик қидирув маълумотлари, шу жумладан халқаро стандартлардан фойдаланишни тасдиқлаш учун объектларда текширув пунктларини очиш; - Технологик жараёнларни ишлаб чиқиш учун металлургик синовларини ўтказиш; - Олтин захираларини ривожлантириш учун ПТЭО (тахминий техник-иқтисодий асослар) лойихасини ишлаб чиқиш;. «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” компанияси кейинги 4 ой давомида барча тадбирларини амалга ошириш ниятида. Лойиханинг биринчи босқичининг ижобий натижаларидан сўнг томонлар олтин захираларини ривожлантиришда хамкорлик қилишнинг шакл ва шартлари тўғрисида келишадилар.


Зиёда Ахмедова,
Жамоатчилик ва оммваий ахборот воситалари
билан алоқалар бўлими бошлиғи


So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech