Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Feb 2019 129

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берган топшириқ ва кўрсатмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан фаол амалга оширилиб келмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг «Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир қатор ишларни олиб бормоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз шимолида икки йўналиш бўйича геология қидирув ишларини амалга ошираётган Давлат Геология Қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қуриладиган уй-жойлар учун кенг кўламда гидрогеологик шароит ер ости сувлари жойлашиш чуқурлигини аниқлаб бериш ишларига киришгани ҳаммага маълум. Шунингдек, ер ости сувлари сатҳи ва ер қатламининг минерализацияси ҳамда литологик тузилишини, таркибини ўрганиш бўйича бурғулаш ишлари олиб борилмоқда.


 

 

Куни кеча Мўйноқдан шимоли-шарқий йўналишда 200 километрдан зиёд масофада, собиқ Борсакелмас оролининг шарқий қисмидаги Шағала массивида илк қудуқдан сув чиқарилди.

“Жанубий Орололди артезиан бассейни ер ости сувлари Чимбой, Тахтакўпир, Қораўзак туманлари ҳудудларини қамраб олади. Фойдаланишга яроқли бундай сув кўзлари ушбу туманларда ҳам топилган. Жанубий Орололди артезиан бассейни ер ости сувларини махсус ускуналар ёрдамида чучуклаштириб, ичимлик суви сифатида фойдаланса ҳам бўлади. Ҳозирги кунда Чимбой, Қораўзак, Тахтакўпир туманларида шундай ускуналар ёрдамида аҳоли сувни истеъмол қилиб келмоқда,” - деган сўзлари билан  Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги Оролбўйи дала гидрогеологик экспедицияси бошлиғи Шавкат Олимов ўз хулосаларини берди.



 

Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси Оролбўйи дала гидрогеологик экспедицияси томонидан жорий йилда Мўйноқ туманида, яъни Возрождение ороли, Сургил, Ахантай ҳудудларида шу каби 50 та сув кўзларини очиш режалаштирилган. Бу биринчи бўлиб, сув кўзларининг очилиши Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларида чорвачиликни ривожлантиришга замин яратади.


 


Шунингдек, 2021—2023 йилларда Жанубий Оролнинг қуриб қолган қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари олиб борилиши ҳам алоҳида дастур сифатида қабул қилинган.


 


Эътиборлиси, республикамизнинг бир қатор вилоятларидаги аҳоли яшаш масканларини оби ҳаёт билан таъминлаш, экологик вазиятни яхшилашда геологлар томонидан топилаётган ер ости сув  заҳираларининг аҳамияти давлатимиз аҳолиси учун жуда муҳимдир. 

 

 

 

 

 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech