Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Sep 2018 292

         Ватанимизда Мустақиллик байрамининг 27 йиллигини муносиб қаршилаш олдида ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида маънавий баркамол, етук ахлоқли, Ватанга, халққа садоқатли шахс ҳамда юқори малакали мутахассис қилиб тарбиялаш мақсадида маънавий-маърифий ишлар олиб борилмоқда.

          Шулар қаторида Давлат геология ва минреал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги «Минерал ресурслар институти» ДК да ҳам ёшлар ўртасида спорт маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ҳамда ёшларни бардамлик, ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган спартакиада ўтказилди. Унда ушбу корхонанинг ишчи ва хизматчи ходимларидан ташкил топган “Технолог”, “Геолог”, “ДЗЗ” ва “АУП” номли 4 жамоа фаол қатнашди. Спартакиадада эстафета бахслари, арм-врестлинг, шахмат, шашка, стол тенниси, арқон тортиш бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Мусобақаларни барча гуруҳлар кўтаринки кайфиятда ўтказдилар.

       Мусобақа якунларига кўра “ДЗЗ” жамоаси биринчи ўринни, “Геолог” жамоаси икиинчи ўринни, “АУП” жамоаси учинчи ўринни ва “Технолог” жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади. Барча гуруҳлар маъмурият томонидан тегишли совғалар билан тақдирландилар.

          Бу билан бир қаторда азиз болажонлар учун хам кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда тадбирлар ўтказилди. Байрам тадбирига корхона ходимлари фарзандлари кенг жалб этилди.

          Тадбир доирасида болалар ўртасида спорт мусобақалари, беллашувлар ҳамда байрам концерти ташкил этилди.

          Булар қаторида ўндан ортиқ кўрик-танловлар, кўргазмалар ўтказилди. Болалар ўз навбатида шўх куй ва рақслари, қўшиқлари билан барчага байрам кайфияти совға қилдилар. Тадбир сўнггида улар хам маъмурият томонидан совғалар билан тақдирландилар.




So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech