Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 May 2018 118

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2018 йил 9 январдаги 07/1-34-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси миллий матбуот марказида Давлат геология ва минерал русурслар қўмитаси томонидан “Минтақа сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш, дарё, кўл ва сув омборларининг масалалари” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

1.jpg

Матбуот анжумани гидрогеология соҳасидаги рахбар ва мутахассислар иштирокида кенг мухокама қилинди. Жумладан, “Гидрогеология ва инженерлик геологияси” институти директории г-м.ф.н. Б.Д.мавзу доирасид сув ресурслари, ер усти сувлари - яъни дарё, сойлар ва кўллар сувлари, ер ости сувлари - яъни ер юзасидан пастда, сувли қатламларда жойлашган сувлар хақида маълумот берди.

2.jpg

Шунингдек, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолияти тўғрисидаги видеоролик тақдимоти бўлиб ўтди.“Гидрогеология, инженер геологияси ва геоэкология” бўлими бошлиғи Ташпулатов М.М “Минтақа сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш, дарё, кўл ва сув омборларининг масалалари” мавсусида маъруза қилди. Тадбир сўнгида қатнашувчиларни қизиқтирган савол-жавоблар, оммавий ахборот воситалари журналистлари билан интервюлар олиб борилди

3.jpg

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни йўлга қўйиш, самарали мониторинг тизимини яратган ҳолда уларнинг захираларини янада кўпайтириш, камайиб кетиш ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш, шунингдек, республикамиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2017 йил 4 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2954-сонли “2017 - 2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

4.jpg

Ушбу қарорда узоқ муддатли истиқболда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ва мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида республикамиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиши қайд этилган. Ушбу матбуот анжуманида Республиканинг ер ости сув ресурслари ва заҳираларининг ўзгаришини башоратлаш, техноген босим таъсирини кучайиши ва ер ости сув конларини ҳосил бўлиши шароитини ҳисобга олган ҳолда, ер ости ичимлик суви конларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, янги истиқболли чучук ер ости сувлари участкаларини қидириб топиш ва уларни чиқариб олиш имкониятини баҳолаш, ер ости сув конларига салбий таъсир кўрсатувчи манбааларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш жараёнини ўрганиш ва уни камайтириш, ҳар бир чучук ер ости сув заҳиралари ҳолатини мониторинг қилишнинг оптимал тармоғини ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинди.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech