Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Jun 2018 259

          2018 йилнинг 5 июнидан “Марказий Осиёда атроф-мухит ва барқарор ривожланиш соҳасида ҳамкорликни мустахкамлаш” мавзусида экологик форум ўз ишини бошлади. Форумдан мақсад – ривожланиш ва атроф-мухитни мухофаза қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё давлатлари орасидаги мулоқотларни мустаҳкамлашга таъсир кўрсатиш, барқарор ривожланиш мақсадларида биргаликдаги қарорларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Тадбирда парламентлар вакиллари, Марказий Осиё, Латвия, Жанубий Корея давлатларининг табиатни мухофаза қилиш вазирликлари ва идоралари рахб арлари, БМТ бош махсус структураси муасасасининг етакчи халқаро ташкилотлари ва молия институтларининг мутахассислари, хусусий сектор, илмий ва жамоат доираларининг намоёндалари қатнашдилар.

          Ялпи мажлисда спикерлар қаторида Давлат геология қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Кадирходжаев А. “Туризмни ривожлантириш йўли орқали табиий геологик обидаларни асраш” мавзусида сўзга чиқди.

          Нутқда айтилишича, ХХ асрнинг охирларида Ерда экологик вазиятнинг глобал ёмонлашуви намоён бўлди, бунга маълум даражада илмий-техник прогресснинг назорат этилмаган оқибатлари ҳам йўл очиб берди . Ҳосил бўлган вазиятда атроф-мухитни ҳимоя этиш ва табиий меросларни асраш бўйича турлича дастурларни яратиш ва амалга ошириш кечиктириб бўлмайдиган вазифа бўлиб қолди.

           Ўзбекистон худудларида Ер тараққиётининг асосий манбаалари сақланиб қолган. Шунингдек бу ерда сайёранинг алоҳида ривожланиш даврларида бу худудлар янги шаклдаги организмларнинг пайдо бўлган жойи эканлигини кўрсатувчи далиллар топилган.

          Буларнинг барчаси биргаликда, бу ҳудудда геологик вазиятлар ва диққатга сазовор мухитнинг мавжудлигини келтириб чиқади, ва илмий-англаш асосларни ҳисоблаб чиқилган ҳолда, бу ерда геопаркларнинг ва геотурларнинг маълум мажмуаларини ривожлантиришга имкон беради.

          Умуман олганда, Геопарклар – бу инсонлар доимий яшовчи, тавсифли геологик хусусиятлари бўлган табиатдир. ЮНЕСКО ривожланиш дастури доирасида халқаро геологик аҳамиятга эга бўлган объектлар ва ландшафтлар бўйича бошқарувлар асосан муҳофазалаш, ҳосил қилиш ва барқарор ривожлантириш концепциясининг яхлитлиги асосида Глобал Геопарклар дастурига алоҳида эътибор қаратади.