Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14 Feb 2018 351

Геология-кончилик соҳасида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турларини геологик ўрганиш ва конларини ўзлаштиришга чет эл инвестицияларини жалб қилишни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бунга ҳуқуқий асос бўлади.

Қарор билан потенциал инвесторлар билан ҳамкорлик қилишнинг аниқ ва очиқ механизмлари ҳамда уларни жалб этишнинг енгиллаштирилган тартиби белгилаб берилган. Бугунги кунда инвесторларга 29 та кон ва 111 та истиқболли майдонлар таклиф этилмоқда.

2017 йил 6 декабрда “Ўзбекистон қаттиқ фойдали қазилмаларининг инвестициявий салоҳияти халқаро конференцияси” ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ чет эл компаниялари иштирок этди ва 5 та келишувлар имзоланди.

Ўтган давр мобайнида хорижий инвесторлар билан жами 12 та истиқболли майдонларни геологик ўрганиш ва 6 та конларни ўзлаштириш бўйича келишувлар имзоланди.

Улар қаторига Россиянинг Росгеоперспектива, Канаданинг B2Gold, Кореянинг Шиндонг Ресорсиз, Туркиянинг ТУМАДва бошқа қатор компаниялар киради.

Геология соҳасида амалга оширалётган ишлар мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланишига хизмат қилади.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech