Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
7 Feb 2018 291

2018-2019 йилларда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги қарори билан тасдиқланди.

Дастурда соҳани модернизация қилиш ҳисобига кон-металлургия комбинатлари хом ашё заҳираларини кўпайтириш билан бир қаторда ер ости сувлари заҳираларини кескин ошириш, янги конларни тезкор аниқлаш чоралари кўзда тутилган.

Жумладан 25 турдаги фойдали қазилмалар заҳираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини тезлаштириш ҳисобига 50та янги конларни саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш режалаштирилган. Шундан 22 таси олтин, 3 та уран, 2 рангли металлар ва ҳар хил норуда фойдали қазилмалар.

20 таси ер ости сувлари конларини топиш ҳисобига 6 та вилоятдаги 2 та шаҳар, 12 та посёлка ва 220 та қишлоқ аҳоли пунктлари (1,34 млн киши) сув манбаси билан таъминланади.

Дастур билан 2 йил мобайнида 785 та янги замонавий техника харид қилиниб ишга туширилиши режалаштирилган (48,1 млн.доллар), шундан 66 та бурғулаш, 30 та тоғ-кон, 87 та лаборатория, 142 та геофизика ва геодезия ускуналари ҳамда автотранспорт воситалари.

Бундан ташқари, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги ҳудудларда жойлашган геологик 6 та посёлкада бошқа ҳудудлардан бориб ишлаётган 64 та ёш мутахассислар оиласи учун 32 та уй қуриб берилади.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech