Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Jan 2018 193

Геология тармоғининг республикамиз минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш бўйича бажарадиган ишларининг натижаси мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.

Металлургия, энергетика, қурилиш материаллари каби кўплаб ишлаб чиқариш соҳаларининг асоси геология соҳаси билан боғлиқ.

Бундан ташқари, аҳоли яшаш жойларини ер ости ичимлик суви билан таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги кунда фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича давлат балансида жами саноатда ўзлаштиришга тайёр 1931 та кон ҳисобга олинган бўлса, шундан 54 фоизи мамлакатимиз мустақиллиги даврида очилган. Бунинг натижасида республикамиз олтин, уран, мис каби бир қатор фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича дунёнинг кучли 10 лик давлатлари қаторига киради.

Хусусан, 2017 йилда Давлат геология қўмитаси корхоналари томонидан 12 турдаги фойдали қазилмалар заҳиралари кўпайтирилди. Давлатимиз олтин заҳираларини кўпайтириш прогнози 101,3 фоизга, кумуш 3,4 мартага, қўрғошин 121,6 фоизга, рух (цинк) 103,6 фоизга, мис 118,3 фоизга, ер ости сувлари 130,4 фоизга бажарилди.

Геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ҳисобига мўлжалланган 7 янги кон ўрнига жами 26 та кон саноатда ўзлаштиришга тайёрланди, шу жумладан 14 та ер ости сувлари, 5 та олтин, 3 та кварц(шиша хом ашёси), 1 тадан темир рудаси, вольфрам, ёнувчи сланецлар конларидир.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech