Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 Dec 2017 36

2017 йил 5 декабрь кунида Давлат геология қўмитасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга бағишлаб, маданий тадбир ўтказилди. Тадбирни қўмита раиси ўринбосари А.Мавлонов олиб борди. Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат марказидан юридик фанлари доктори, профессор Маткаримова Гулчехра Абдусаматовна таклиф этилди.

photo_2017-12-06_14-35-11.jpg

Тадбирда маърузачи томонидан ҳар қандай давлатнинг бош қонуни Конституция ҳисобланиши, мамлакатимиз Бош Қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилганлиги, амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилиниши таъкидланди.

photo_2017-12-06_14-37-28.jpg

Ўзбекистон Республикасининг конституциявий ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонини қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги, Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси келажаги буюк давлат қуришга бел боғлаган бағри кенг, кўп миллатли Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи ҳужжат эканлиги, суверен ва демократик давлат қуриш йўлидан қатъий бораётган Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси Конституциямиз билан фахрланиши лозимлиги хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Тадбирда Конституциямизнинг яратилиш тарихига оид слайдлар намойиш этилди ва тадбир иштирокчилари билан савол-жавоблар ўтказилди.   



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот марази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech