Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
22 Mar 2017 122

Табиат уйғонди, бутун борлиқ баҳорнинг илиқ нафаси туфайли гўзаллашиб бормоқда. Секин-аста куртак ёзаётган -дов-дарахтлар, кўклам ёмғиридан куч олиб, кўкка бўй чўзаётган майсалар, гулу гиёҳлар чор-атрофга янада кўрк бағишлаб, дилларда эзгу ниятларни жўш урдирмоқда.

Бу асл миллий, энг ардоқли байрам — Наврўз шукуҳидир. Меҳр-оқибат, саховат, мурувват рамзи бўлмиш ушбу айёмни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “ 2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига ҳамда Ўздавгеолқўмнинг 24.03.2017 йил № 61 сонли буйриғига мувофиқ Китоб Давлат геологик қỳриқхонасида ҳам “Наврўз” ва дала геология қидирув ишлари мавсуми бошланишига бағишланган байрам ўзгача шоду- хуррамликда кутиб олинди ва байрам тадбири ташкил этилди. Қўриқхонада Наврўз руҳини очиб берувчи шиорлар, чақириқлар байрам руҳига ўзгача руҳ бағишлади. Байрам тадбирида қỳриқхонада ишлаб ҳозир нафақада бỳлган меҳнат фаҳрийлари таклиф этилди, сумалак, кỳк сомса ва палов каби миллий таомлар тайёрланиб байрам дастурхонига тортилди. Қўриқхона директори Уткир Рахмонов барчани байрам билан муборакбод этди.

Олдиларига қўйилган илмий тадқиқот геологик ишларни муваффақиятли бажарганликлари учун корхона инженер техник ва ишчи-ходимлар қўриқхона маъмурияти томонидан “Фахрий ёрлиғи” ҳамда “Ташаккурнома” лар билан тақдирланди.

Янграган куй-қўшиқлар барчага янада кўтаринкилик бағишлади. 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот марази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech