Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 Sep 2018 189

          Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил давомида мамлакатимизда ички туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижроси мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини туризмга жалб этилишини  янада  ривожлантириш бўйича  кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада ўз ходимларини  маънавий ва маърифий қўллаб қувватлаш мақсадида геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат геология  ахборот маркази маъмурияти ва касаба уюшмаси Хоразм вилоятининг Хива шахрига қизиқарли саёхат уюштирдилар.

Хива – энг қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, Ўрта аср Шарқ меъморчилигининг тенгсиз жавоҳиридир.  Хива шахридаги  Ичан қальа” мажмуасининг лой сувоқ қилинган деворлари ҳайбатидан инсон ақли ҳайратга тушади.  Буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг “…бизнинг кимлигимизни билмоқчи бўлганлар биз бунёд қилган иморатларни кўрсин…” деган сўзлари дафъатан кўнглингиздан кечади. Ушбу қадим ва навқирон шаҳарга ташриф буюрарканмиз, аждодларимиз томонидан бунёд этилган минора-ю масжидлар, хонақоҳ ҳамда мақбараларнинг салобати ва маҳобати кишини лол қолдиради.