Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Jun 2018 277

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги геология музейи ҳодимлари кўҳна Бухоро шаҳрига ташриф буюришди.

        Айни пайтда “Бухоро бўйлаб саёҳат қил” дастури асосида маҳалладошлар, Ёшлар иттифоқи аъзолари, давлат муассасалари ва корхоналари жамоаларидан таркиб топган 1200 нафардан ортиқ ҳодимлар саёҳатга чиқмоқда.

          Ҳодимлар қадимий архитектура ёдгорликларига бой, тарихий жиҳатдан улкан аҳамиятга эга бўлган ва шунингдек, ўзининг 140дан ортиқ тарихий обидалари билан маълум ва машҳур бўлган Бухоро шаҳри билан яқиндан танишдилар, маданий мерос объектларида ўзбек халқи тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни томоша қилдилар. Бухоро шаҳрининг тарихий ёдгорликлари, ислом оламидаги энг қадимий обидалар ва улар билан боғлиқ маълумотлар ҳамда халқ ҳунармандчилиги буюмлари билан қизиқдилар.

          Бухоронинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида 2018 йилда 30 дан ортиқ меҳмонхона, 50 га яқин ресторан ва 10 дан зиёд истироҳат боғларини қуриш мўлжалланмоқда. Бу борадаги кенг қамровли ишлар сайёҳларга хизмат кўрсатиш даражасини оширади ҳамда янги иш ўринлари яратилишига олиб келади. Халқимизни бой маънавий-маданий меросимиздан баҳраманд бўлишларига имконият яратади.




So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech