Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Feb 2018 349

ЧОТҚОЛ

Ғарбий Тянь Шан тоғ тизмаларига кирувчи Угам , Пском, Чотқол тизмалари билан ўралиб турувчи “Чотқол” сихатгохи мароқли дам олувчи ва даволанувчиларни ўз бағрига таклиф қилади. Бу масканда ошқозон-ичак, юрак қон-томир, асаб ва таянч харакат системаси касалликлари билан оғриган беморлар самарали даволанадилар.

Кўркам тоғ бағридаги бу масканнинг қиши илиқ, ёзи эса мўтадил.

Сихатгохда маъданли сув билан даволаш кенг йўлга қўйилган бўлиб,сувни меъёрида ичиш, ванна орқали қабул қилиш, сув ости уқалаш муолажаси, маъданли бассейн, айланма душлар ва контраст ванналар орқали фойдаланилади. Шу билан бирга маъданли сув орқали ўт йўллари ва ичакларни ювиш муолажалари ўтказилади. Сихатгохда барча турдаги физиотерапевтик муолажаларидан кенг фойдаланилади. Буларга юқори ва паст частотали токлар, массаж, парафин-озокерит, умуртқа поғонасини чўзиш , ёруғлик ванналари киради.

Сихатгохга ташриф буюрган беморларга лаборатория текширувлари ЭКГ, УЗТ ўтказилиши мумкин. Дам олувчилар ихтиёрига тренажер зали, стол ва катта теннис корти, воллейбол ва минифутбол майдончалари, бильярд, шахмат, шашка, дискотека ва концерт , хамда фитобар тақдим этилган. Мароқли дам олувчилар учун 1,2,3,4 ўринли барча қулайликларга эга бўлган ётоқ хоналармавжуд.Мазмунли дам олишни истаганларни сихатгохимизга таклиф этамиз.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент -2

телефон (037074)21-115,21-845



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech