Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Apr 2019 47

Давлат минерал ва ресурслар қўмитаси томонидан «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» да олиб борилаётган ишлар

 Сўнгги йилларда геология тармоғининг  мамлакатимиз иқтисодиёти ривожидаги ўрни сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг ва ер ости сувларининг конлари ва участкалари аниқланиб, уларнинг кўпчилиги саноат корхоналари томонидан  ўзлаштирилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилни «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилди. Инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, иқтисодиётнинг юраги. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади.  

Бу қаторда Ўзбекистон Республикаси Давлат минерал ва ресурслар қўмитаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келмоқда. Туркия геологик хизмати ва геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси ўртасида Ўзбекистоннинг Навоий ва Жиззах вилоятларидаги вольфрам ва олтинга истиқболли бўлган Саритау, Хуроб ва Айдим-Житимтау майдонларида геология-қидирув ва тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш ишлари  бўйича Битим имзоланди. Битимга мувофиқ, жорий йилда 2 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий сармоялар  киритиш мўлжалланмоқда. Учта истиқболли майдонда аэрогеофизик ишлар, масофадан зондлаш, намуналарни геокимёвий таҳлил қилиш, геокимёвий изланиш, картографик ишлар, бурғулаш хамда камерал  ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

               Жорий йилнинг март ойида  геология қўмитаси  мутахассислари қўмита Раиси Б.Исламов бошчилигида Канаданинг тоғчилар ва геологик тадқиқотчилар Ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Халкаро кончилик кургазмаси”да (PDAC) иштирок этди. Делегация иштирокида муҳим натижага эришилди. Канаданинг етакчи олтин казиб чикариш компанияси B2Gold  билан Навои вилоятидаги 3та истиқболли конларни геологик ўрганиш буйича лойихани амалга ошириш юзасидан ўзаро келишувга эришилди. Келишув имзоланишининг расмий маросими булиб утди. Биринчи босқичда Канада компаниясининг инвестициялари ҳажми 2 млн АҚШ долларига тенг булиб, лойихани муваффаққиятли амалга ошириш билан B2Gold компанияси инвестициялар ҳажмини кўпайтиришга ва ишлаб чикаришни бошлашга тайёр.
         Шуни таъкидлаб айтиш жоизки,    Геологик тадқиқотларга кўра Давлат геология қўмитаси Кореянинг “Shindong Resources” компанияси билан биргаликда Навои вилоятидаги Саутбай вольфрам конини ва “Бургут” участкасини  ривожлантириш бўйича 70 млн. АҚШ долларига  якин инвестиция лойихасини амалга оширади. Ишлар "Uz-Kor Tungsten" қўшма корхонаси негизидаа малга оширилади.
               Инвестиция лойихасининг амалга оширилиши  Марказий Осиёда вольфрам концетрантини ишлаб чикариш  бўйича энг йирик қайта ишлаш мажмуасини ишга  тушириш имконини беради. У ўзининг иссиқликка чидамли ва рефрактр хусусиятлари туфайли  электр, металлургия, космик ва бошка соҳаларда кенг қўлланилади. Лойиха йилига 1500 тоннадан зиёд вольфрам концентратини ишлаб чикаришни назарда тутади ва 250га яқин янги иш ўринларини яратади. 
         Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг бугунги кунда йирик хорижий инвестицияларни қабул қилувчи мамлакатлар қаторига кириши учун барча иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий асос ва шарт - шароитлар яратилган. Давлат геология қўмитаси хорижий инвесторларни жалб қилиш ва мамлакатиммизга йирик хоржий инвестицияларни киритиш йулида хормай-толмай хизмат килиб келаётганини таъкидлаб ўтиш жоиздир.
 
 
 
 
 
 

 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech