Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Jun 2018 366

          Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий лойиха бошқарув агентлиги мутахассислари иштирокида Давлат харидлари бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди.

          Семинарни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари А.Кадирходжаев кириш сўзи билан очиб берди. Унда 9.04.2018 йил ЎРҚ–472-сон «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлиги, Давлат харидлари сохасидаги ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий лойиха бошқарув агентлиги эканлиги, ҳужжат давлат харидларининг субъектлари, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берганлиги ҳақида сўз борди.

          Ушбу янги қабул қилинган қонун билан боғлиқ холда корхоналар томонидан товарлар (ишлар ва хизматлар)ни сотиб олиш тўғрисида кўплаб саволлар туғилганлиги сабабли тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий лойиха бошқарув агентлиги мутахассислари: Ильхамов Д.- етакчи мутахассис, Юнусметов Ю. - етакчи мутахассис, Мухамедханов А. - бош мутахассис, Зиякулов М. - етакчи мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашдилар.

          Маърузаларда айтилишича, электрон давлат харидлари механизми жорий этилиши бюджет ташкилотларининг эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни харид қилиш жараёнининг очиқлигини таъминлаш имкониятини яратмоқда. Бунда харид қилинаётган товар ва хизматларнинг нархлари етказиб берувчилар ўртасидаги соф рақобат шароитида шаклланмоқда. Харидлар жараёнининг очиқ-ойдинлиги ҳамда етказиб берувчиларнинг аксарият қисмини кичик бизнес субъектлари ташкил этаётгани маҳсулотлар таннархини пасайтириш, нархларни манипуляция қилишнинг олдини олиш ҳамда улар устидан олиб бориладиган давлат ва жамоат назорати самарадорлигини оширишга кўмаклашмоқда.

           Ушбу тадбирда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги давлат корхоналари рахбарлари ва мутахассислари қатнашдилар. Улар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тадбир давомида буюртмачилар ва маҳсулот етказиб берувчиларнинг давлат ва корпоратив харидларда иштирок этиш ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.






So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech