Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2 Jul 2018 116

          2018 йил 25 июнда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига қарашли “Геолог” болалар оромгоҳида ёзги мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Геолог” болалар оромгоҳи Чирчиқ водийсининг ўнг томонидаги экологик жиҳатдан тоза тоғли ҳудуда жойлашган бўлиб, у нафақат сўлим об-ҳавони, балки ажойиб микроклиматли манзарани хам таъминлайди.

          Ушбу водийнинг ён-бағирлари турли ям-яшил ўсимликларга кўмилиб, дам олиш учун қулай шарт- шароитлар яратмоқда.

          Лагерда ҳар куни болалар учун қизиқарли маданий ва спорт тадбирлари ўтказилади, тоғ ён-бағирларига экскурсиялар уюштирилади. Хар кимнинг ўз қизиқишига монанд турли тўгараклар иш олиб бориб, болалар у ерда ўзлари ёқтирган турли хилдаги йўналишларда фаолият олиб боришади.

        Оромгоҳда мунтазам равишда отрядлар ўртасида, шунингдек, отряд иштирокчилари ўртасида турли мусобақалар мавжуд. Буларнинг барчаси Республикамизнинг турли вилоятларидан келган болаларни бир бирига яқинлаштиради, шунингдек, уларга янги дўстлар орттиришда имкон беради.

          Ёз фасли - нафақат дам олиш вақти, балки фойдали ишлар билан ҳам шуғулланадиган давр. Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан хар йили ўтказиладиган “Ёш геолог“ олимпиадасига тайёргарлик кўриш мавсуми ҳамдир. Олимпиаданинг мақсади – геология, география ва табиий фанлар бўйича 7-9 синф ўқувчиларининг билимларини баҳолашдир. Болалар харитада фойдали қазилмалар жойлашган худудларни топишга, минералларнинг пайдо булишини аниқлаш, компас билан ишлашни ўрганишади. Мусобақалар сўнгида эса ғолиблар қимматбахо совғалар билан тақдирланиб, кейинги босқичга, - яъни МДХ мамлакатларидаги ёш геологлар олимпиадасида қатнашиш йўлланмаларини қўлга киритадилар.

          “Геолог” болалар оромгоҳининг ўзига хос хусусиятларидан бири – кунига болаларни 6 маҳал овқатлантиришдир. Махаллий ошпазлар уларни ширин ва файдали егуликлар билан мунтазам равишда меҳмон қиладилар.

           Оромгох автомобил йулларидан анча олис жойлашганлиги сабабли, ҳавоси тоза ва сўлимдир. Чотқол-Қурама тоғлари бўйлаб қилган экскурсиялар эса болаларда Ватанимизга бўлган мухаббатларини янада ошириб, уларда катта таассуротлар қолдиради.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech