Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Aug 2018 299

               Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро
комиссиясининг 4 - сонли йиғилиш баённомаси қарори асосида “Коррупция – миллий ҳавфсизликка таҳдид” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

         Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма прокурори Рахимов Бобур Истамович Республика идоралараро комиссияси томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича республикада амалга оширилаётган ишларнинг мазмун моҳияти тўғрисида маъруза қилди.

            Таклиф қилинган маърузачилардан яна бири Қодиров Анвар Хуррамович – Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг асосий мақсади ва олдига қўйган вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди.

        

              Анорбоев Амириддин Улуғбек ўғли – Иқтисодиёт вазирлиги бош юрисконсульти норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишнинг муҳим ўрни ҳақида давра сухбати олиб борди. Семинар сўнгида маърузачилар ва йиғилиш иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган муаммолар бўйича савол - жавоблар бўлиб ўтди.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech