Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Sep 2018 310

Давлат геология қўмитаси тизимида янги тайинлов амалга оширилди

 

Абдуллаев Махмуд Хикматиллаевич Давлат геология қўмитаси Геология соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ушбу бошқарма фаолияти орқали ер қаъридан фойдаланишни лицензиялаш, ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш, ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш каби давлат хизматлари кўрсатилади.

М.Абдуллаевга Давлат геология қўмитаси томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини мувофиқлаштириш,  давлат хизматларини кўрсатиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш,  ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ва сифатини ошириш, шунингдек, рухсатномалар беришда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш каби муҳим вазифалар юклатилди. 

Абдуллаев Махмуд Хикматиллаевич 1989 йилда Тошкент шахрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети, 2013 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.  Меҳнат фаолиятини Давлат геология қўмитаси тизимида “Давлат геология ахборот маркази” Давлат корхонасида бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган. 2017 йилдан Давлат геология қўмитаси марказий аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

 

 

Давлат геология қўмитаси матбуот хизмати



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech