Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 Jun 2018 242

Алишер Навои номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг мажлислар залида буюк давлат ва фан арбоби Академик Ҳабиб Абдуллаев ижодига бағишланган “Буюкликка йўл” ва “Ҳ.М.Абдуллаев” номли китобларнинг тақдимоти ўтказилди. Академик Ҳабиб Абдуллаев ижодига бағишланган илмий-маърифий анжуман Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти томонидан ташкиллаштирилди.

2.jpg

Ушбу тадбирда академик Ҳабибулла Акбаров, академик Наим Каримов, академик Аҳмадали Асқаров, профессор Юсуф Абдуллаев, г.-м.ф.д. Раҳматжон Охунжонов, г.-м.ф.д. Холбой Ишбоев, ёзувчи Ражаббой Рауфов, Геология музейи директори Ахмаджон Ахмедшаев, журналист Раҳимжон Султонов каби етук олимлар ва журналистлар сўзга чиқиб, Ҳ.М.Абдуллаевнинг ўзбек илм-фани равнақига қўшган улкан ҳиссаси, геология соҳасидаги тутган ўрни, давлат ишларида раҳбарлик қобилияти ҳақида сўз юритдилар.

3.jpg

Ҳабиб Абдуллаев вольфрам, қалай, рангли ва қора металлар руда конларининг турли йўллар билан ҳосил бўлганлигини кўрсатиб берган. Ҳ.Абдуллаев руда пайдо бўлиш жараёнларини магматизм ҳамда бу жараёнлар рўй берадиган геологик муҳит таъсири билан чамбарчас боғлиқ эканлигини аниқлаган. Унинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида «Чатқол-Қурама тоғлари магматизми ва металлогениясининг асосий хусусиятлари» монографияси яратилган (1957), «Ўрта Осиё магматизми ва рудаланиш жараёни» асари нашр этилган (1960).

4.jpg

Тадбирда уларнинг оила аъзолари, Давлат геология ва минерал ресурлар қўмитасининг аппарат ва қуйи ташкилотлари мутахассислари, Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти етук ва ёш олимлари, М.Улуғбек номидаги Тошкент Миллий университети талабалари иштирок этдилар.

5.jpg

Тадбир якунида Ҳабиб Абдуллаевнинг оила аъзолари барча иштирокчи ва ташкилотчиларга, жумладан, Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти, ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимларига, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech