Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 May 2017 174

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб, ҳудудларни геологик ўрганилишини таъминлаш, фойдали қазилмаларнинг янги конларини аниқлаш ва улардан мамлакатимизнинг минерал-хомашё хавфсизлигини таъминлайдиган даражада комплекс тарзда фойдаланиш ҳисобланади.

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, дунёда давом этаётган молиявий-иқтисодий тангликга қарамай , кейинги 5-7 йилда етакчи мамлакатлар (Хитой, Канада, Австралия, Россия ва б) томонидан геология-қидирув ишларига йўналтиралаётган маблағлар миқдори ортиб бормоқда ва баъзи давлатларда 50%га қадар.

Чет мамлакатларда регионал геологик тадқиқотлар, конларни излаш ва баҳолаш ишлари давлатлар геология хизматлари томонидан амалга оширилиши билан бирга , бир вақтнинг ўзида ер қаърини геологик ўрганиш ва ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати таъминланмоқда. Шундай қилиб мамлакатларнинг минерал-хомашё хавфсизлиги ҳукумат даражасида кафолатланади.

Мамлакатимиз раҳбарияти топшириғига мувофиқ “Навоий КМК”ДК ва “Олмалиқ КМК”АЖ қимматбаҳо ва рангли металлар ишлаб чиқаришни аҳамиятли даражада кўпайтириш доир чора-тадбирларни амалга оширишга киришдилар, уран ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, бу эса ўз навбатида комбинатларнинг хомашё негизини такрор ишлаб чиқариш учун тезкор тарзда янги конларни тайёрлашни талаб қилади.

Президентнинг ушбу қарорни қабул қилиши ер қаърини ялпи геологик ўрганиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини ва узоқ муддатга белгилангани минерал-хомашё негизини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурларини самарали амалга оширилишини таъминлашга ундайди.

Республика ягона геология хизматининг ташкил қилиниши қуйидагиларни таъминлайди:

- ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини;

- Республика минерал-хомашё негизини илгарилама ривожланишини, энг аввало ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб ер металлари ва уранни, янги турдаги минерал хомашёларни ва уларнинг конларинитезкор излашни;

- Илмий-ишлаб чиқариш марказлари кўринишидаги оралиқ бошқарув бўғинларини тугатиш ва соҳани бошқарувчи марказий девонни тегишли даражада кучайтириш ҳисобига геология-қидирув ишларини икки босқичли бошқаришга ўтишни;

- геология-қидирув ишлари самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захиралари ва прогноз ресурсларининг ўсишини ҳамда регионларда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт соҳаларининг минерал-хомашё негизини такрор ишлаб чиқаришни таъминлашни;

- фойдали қазилма конларини саноатда ўзлаштириш учун тақдим этилишини тезлаштириш, улардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларни, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда, ишлаб чиқиш ҳисобига инвестиция сиёсатини фаол олиб боришни;

- рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун энг аввало республика регионларида фаолия юритаётган саноат соҳаларининг хомашё манбаларини диверсификацилаш бўйича таклифлар тайёрлашни;

- минерал-хомашё негизини ва такрор ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг узоқ муддатли, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурлари мониторинги ва амалга оширилишини назорат қилинишини, ер қаърини геологик ўрганиш,уларнинг ҳажми, сифати ва натижаларининг ишончлилигини объектив баҳолашни;

- унумдорлиги юқори бўлган замонавий геолгия-қидирув асбоб-ускуналарини жадал суръатларда жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология соҳасини модернизация қилишга доир чора-тадбирларни самарали амалга оширишни;

- юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш мақсадида республика ОЎЮларида геология соҳаси учун зарур йўналиш ва ихтисосликларни очилишини;

- кадрларнинг малака даражасини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошрилишини, улар меҳнатини рағбатлантириш механизмини самарали жорий қилинишини.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот марази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech