Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
26 Jul 2018 5858

          Мамлакатимизда ер қаъри бойликларидан фойдаланиш тартиби бир қатор қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилган. Уларга мувофиқ, ер қаъри участларидан фойдаланиш ишлари махсус лицензия билан амалга оширилади. Айни пайтда бу борадаги қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.

          Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2018 йил 5 июнь куни бўлиб ўтган мажлис баёнинг ижроси юзасидан республикада мавжуд норуда фойдали қазилма конлари, лицензиялар беришнинг янги соддалаштирилган тартиби ҳамда ер қаъри участкаларидан оқилона фойдаланиш, яъни кон геология фаолиятини назорат қилиш бўйича тақдимот ўтказиш графиги тасдиқланган. Маълумки, ерости қазилмалари миқдори чекланган, шу боис улардан оқилона фойдаланиш талаб этилади. Бироқ, бу борада ҳам бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланмоқда, Уларни ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳодимлари томонидан тегишли зарур чоралар кўрилмоқда.

          Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июнида “Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 436-сонли қарори тасдиқланган. Ушбу қарорга мувофиқ Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Инспекциянинг асосий вазифалари белгиланган.

          Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июнда “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 443-сонли қарори тасдиқланган. Ушбу қарорга мувофиқ норуда фойдали қазилмалари мавжуд ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беришнинг янги соддалаштирилган тартиби тасдиқланди.

          Тасдиқланган жадвалга кўра, Давлат геология қўмитаси ҳодимлари вилоят прокуратуралари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида тадбиркорлик субъектлари билан оммавий ахборот воситалари ва бошқа идоралар иштирокида учрашувлар ўтказилди.