Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
7 Jun 2018 69

1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги корхоналарда, жумладан “Гидроингео” институти ва “Чотқол” реабилитацион марказида болалар кунига бағишланган тадбирлар кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтказилди. Байрам тадбирига корхона ходимлари фарзандлари кенг жалб этилди.

Тадбир доирасида болалар ўртасида спорт мусобақалари, беллашувлар ҳамда байрам концерти ташкил этилди.

Булар қаторида ўндан ортиқ кўрик-танловлар, кўргазмалар, таниқли театр актёрлари билан учрашувлар ўтказилди. Улар эса ўз навбатида шўх куй ва рақслари, қўшиқлари билан барчага байрам кайфияти совға қилдилар.

Тадбир сўнгида болаларга совғалар, истироҳат боғларига аттракцион чипталари топширилди. Байрамда жам бўлган ўғил-қизлар, ота-оналар, бобо-ю- бувилар озод ва тинч элнинг миллат давомчиларига қаратилган меҳр ва ғамхўрлик намуналарига гувоҳ бўлдилар.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech