Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Jan 2019 222

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши қарорига мувофиқ 2019 йилда берилиши режалаштирилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тавсияномаларни қабул қилиш муддати 2019 йилнинг 25 январигача белгиланганини маълум килади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига тақдим этиладиган ишларга қўйиладиган талаблар билан танишиш ва зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ масалалар матни қуйидаги газеталарда чоп этилган ва интернет сайтларига киритилган:

1. “Халқ сўзи” - 2018 йил 21 декабрь,

2. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” - 2018 йил 21 декабрь,

3. Academy.uz.

Ушбу масалада қуйидаги манзилга ҳам мурожаат қилиш мумкин:

Фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти бўйича:

100047, Тошкент шаҳри, Яуё Ғуломов кўчаси,

70-уй, 322-хона, тел.: 71-233-59-46.

Шу муносабат билан Сизнинг тасарруфингиздаги ходимларни ушбу эълон билан таништиришингиз ва мукофот талабларига лойиқ ишларни танловда қатнашиш учун тавсия этишингиз сўралади.

Илова: Эълон матни - ўзбек ва рус тилларида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши 2019 йилда бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тавсияномалар 2019 йилнинг 25 январигача қабул қилинишини маълум килади.

Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига қуйидаги талабларга жавоб берадиган ишлар қабул қилинади:

-  Республика фанини ривожлантиришга улкан ҳисса бўлиб қўшилган ва халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлар, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ривожланишига кучли таъсир қилган кашфиёт, ихтиро ва илмий ишланмалар, жаҳон миқёсидаги энг илғор стандартларга мос бўлган ва амалиётга катта самара билан жорий этилган янги техника ва технологиялар (биринчи даражали мукофот учун);

- Республика фанининг муайян тармоқларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган ва хорижий мамлакатларда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлар, жамиятнинг ижтимоий- ицтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатган ихтиролар, илмий ишланмалар, таълим муассасалари учун дарсликлар, илғор стандартларга мос бўлган ва ишлаб чиқаришга самарали жорий қилинган янги технологиялар (иккинчи даражали мукофот учун).

 

 

 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech