Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Jul 2017 97

2017 йил 12 июл куни Вазирлар маҳкамасининг 2017 йилнинг 05 февралидаги №07/08-1-8-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ЎзДавгеолқўм) томонидан Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзбекистон Республикаси ер ости ресурсларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжумани ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси минерал ҳом-ашё базаси, уни кенгайтириш имкониятлари ва ҳалқ ҳўжалигида оқилона фойдаланишни муҳокама қилиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида кенг оммога етказиб беришдан иборат эди.

Анжуманни ЎзДавгеолқўм раиси ўринбосари А. Мавлонов кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

IMG_3693 (2).JPG

Матбуот анжуманини ўтказиш бўйича масъул бўлган ЎзДавгеолқўм тасарруфидаги “Минерал ресурслар институти” ва “ГИДРОИНГЕО институти” давлат корхоналари томонидан тайёрланган маърузалар тингланди.

Биринчи “Минерал ресурслар институти” давлат корхонаси Директори Ш.Ф. Алимов “Ўзбекистон Республикани қаттиқ фойдали қазилма конларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари” га бағишланган маърузани ўқиди.

IMG_3706.JPG

 

Иккинчи маърузани “ГИДРОИНГЕО институти” давлат корхонаси Директори Б.Д. Абдуллаев қилди ва маъруза “Ўзбекистон Республикаси ер ости сув ресурсларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари” ни ёритиб беришга бағишланди.

IMG_3729.JPG

 

Маърузалардан сўнг мавзу юзасидан матбуот ходимларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан амалга оширилган ишлар мисолида атрофлича жавоб берилди.

IMG_3762.JPG

 Матбуот анжуманида турли вазирлик ва корхона вакиллари ва мутаҳасислари иштирок этди, шу жумладан, Қишлоқ сувҳўжалиги вазирлиги, Экология давлат қўмитаси, Олий ўқув юртлари (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Давлат техника университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти), Ўзбекистон экологик ҳаракати марказий кенгаши,”НКМК” ДКси, “ОКМК” ДКси, “Ўзбеккўмир” АЖ, Сув ресурсларини бошқариш ҳалқаро институти, “ГГМР” ДКси, “Ҳавфли геологик жараёнларни кузатиш” Давлат хизмати, «Coca-cola ichimlik suvlari» қўшма корхонаси ва бошқалар.

IMG_3788.JPG

Анжуман сўнгида Мутахассислар томонидан мавзу юзасидан оммовий мотбуот воситаларига интервьюлар берилди.

IMG_3801.JPG

Новый рисунок (9).jpg

Умуман олганда матбуот анжумани самарали ўтди.

Матбуот ходимларига сохадаги мавжуд хал қилиниши керек бўлган муаммолардан тортиб, уларни хал этиш, эришилган ютуқлар ва охирги қабул қилинган Президент қарорлари ва тасдиқланган бошқа норматив хуқуқий хужжатларда белгиланган ишлар хақида тулиқ маълумотлар берилди ва уларнинг моҳияти етарли даражада ёритиб берилди.


http://www.uza.uz/oz/society/er-osti-resurslaridan-foydalanish-imkoniyatlari-kengaymo-da-12-07-2017



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот марази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech