Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Dec 2018 189

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар хақида

 

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берган топшириқлари  ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлари ижросини  белгиланган муддатда ва сифатли таъминлаш мақсадида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси  томонидан бугунги кунда ўз кучларини жалб қилган ҳолда икки йўналиш бўйича геология қидирув ишлари амалга оширилмоқда


 Биринчидан: Мўйноқ шаҳри ва унинг атрофи ҳудудларида қуриладиган уй-жойлар учун кенг кўламда гидрогеологик шароитни (ер ости сувлари жойлашиш чуқурлиги, минерализацияси, ер ости сувлари сатҳи) ҳамда литологик тузилишни (ер қатламининг таркиби) ўрганиш бўйича бурғулаш ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижаси буйича тегишли вазирлик ва идораларга Мўйноқ шаҳри ва унинг атрофида барпо этиладиган янги иншоатларни лойиҳалаш учун тегишли таклиф ва хулосалар тақдим этиш имконини беради.





  Иккинчиндан. Мўйноқ туманининг саъноат салоҳиятини ривожлантириш ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаридиган корхоналарни ташкил этиш мақсадида мавжуд минерал хомашёларни аниқлаш бўйича геология-қидирув ўрганиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида Мўйноқ туманида аниқланган мавжуд минерал хомашё материаллари заҳирасини кейинги йилларда Давлат дастури доирасида тасдиқлаш ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш имконини беради.





So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech