Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Dec 2017 377

Давгеолқўм “Навоий КМК”ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ тизими бўйича 2017 йилга белгиланган геология-қидирув ишларининг йиллик дастурлари доирасида ҳамда “Давгеолахборотмарказ” ДКнинг 2017 йилга белгиланган тасдиқланган “Объектлар бўйича геологик топшириғи”га мувофиқ “Давлат геология ахборот маркази” ДК Давлат бюджетининг 20 та лойиҳалар бўйича ишлар олиб борди.

“Давгеолахборотмарказ” ДКнинг 2017 йилдаги геологик фаолиятини

асосий натижалари.

- “Ўзбекистон қаттиқ фойдали қазилмаларини инвестицион салоҳияти” Халқаро анжумани (Ўзгеоинвест-2017) ўтказилди. Анжуман доирасида чет эл инвесторларига 29 кон, қаттиқ фойдали қазилмаларини 111та истиқболли майдонлари таклиф этилди. «УЗГЕОИНВЕСТ-2017» анжуманини ўтказиш вақтида Ўз Р Давгеолқўм Раиси томонидан 3 та битим ва 1 та меморандум имзоланган. «УЗГЕОИНВЕСТ-2017» анжуманида 20 чет эл компанияларининг 70 дан ортиқ вакиллари иштирок этишди. Анжуманда 15 та телерадиокомпаниялар ва интернет ресурслари ва матбуот манбаларининг 9 та вакиллари ёритиб берди.

- 62 та таҳлилий маълумотномалар , 177 та овозли хабарлар, 181 та ахборот хабарлари, 48 та фактографик маълумотлар, 9 та библиографик рўйхатлар, НТД тўғрисидаги ҳужжатлар тайёрланди.

- биринчи ярим йиллик якунлари бўйича (нодир ва рангли металлар, нефть, уран, нометал фойдали қазилмалар) “Жаҳон базорларида минерал хомашёни айрим турларига ўртача ойлик нархлари”обзори тайёрланди ва фойдаланувчиларга тарқатилди;

- Ҳар ойда минерал хомашёнинг 30 та тури бўйича (Au, Ag, Pt, Pd, Rh, Cu, Zn, Pb, Al, Ni, Sn, Mo, W, V, нефть, уран, темир маъдани, ЖРС, сталь, поликремний, TiO2, титанли губка, графит, феррованадий, калий хлориди, фосфатлар, РЗМ);

-Сўровномалар бўйича минерал хомашёнинг жаҳон бозоридаги нархлари ва конъюнктураси бўйича 165та маълумотномалар тайёрланган;

- 2016-2017 йилларда “Минерал хомашёнинг асосий турлари жаҳон базорининг конъюнктураси нархлари ва баъзи масалалари” 24-нашр обзори тайёрланди ва фойдаланувчиларга тарқатилди;

-2017 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилма захираларининг Давлат баланслари фойдали қазилмаларнинг 67та тури бўйича тузилган, шу жумладан: маъданли-22; номаъдан-42; ер ости сувлари-1та; ёқилғи-энергетик хомашё-2та. Бундан ташқари “ИГИРНИГМ” ОАЖ томонидан тузилган углеводородли хомашёнинг 6та тури бўйича Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилма захираларининг Давлат баланслари нашр этилган.

- 2017 йил давомида жорий нархларда ГҚИ харажатларини аниқлашга доир қўлланмага мувофиқ Тўпламларнинг 5та нашри бўйича физик бирликга смета меъёрларини ишлаб чиқиш олиб борилди. 3-Нашр “Фойдали қазилма конларини излаш ва қидиришда геокимёвий ишлар”; 5-Нашр “Геоэкологик ишлар” (3 та китоб); 19-Нашр “Геология-қидирув ишларида транспорт хизмати”; 20-Нашр “Дала шароитларида геология-қидирув ишларини олиб бориш даврида вақтинчалик бино ва иншоотлар қурилиши”;

14-Нашр “Радиометрик ишлар”;

- йил давомида шартномаларга биноан нашр ЎзР Давгеолқўм корхоналарини эҳтиёжларига мувофиқ нашриёт маҳсулотлари тайёрланган. Жами 555та нусха тираж қилинган ва Давгеолқўм корхоналарига топширилган;

- Очиқ маълумотлар порталида тармоқнинг очиқ маълумотлари шакллантирилган ва нашр қилинган.

Давгеолқўм интерактив давлат хизматлари портали орқали очиқ маълумотларнинг шакллантиришг, тартибга солиш ва нашр қилиш бўйича модулини ишлаб чиқиш олиб борилмоқда;

-сайтни 3 тилда олиб бориш,саралаш, таржима қилиш ва материалларни расмийлаштириш сайтни мунтазам равишда янгилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. “Янгиликлар” бўлими учун 114 та ҳужжат тайёрланган. Лицензиялашга доир материаллар жойлаштирилган (19 та рўёхатлар, 46,48-сонли Баённомалар), 781-ф фармойиш аризалар мониторинги олиб борилмоқда.

- Йил давомида жами сайтга 38 122 мартта кирилган190 832та саҳифа кўриб чиқилган.

- ЎзР Давгеолқўмининг лицензиялаш бошқармаси саноат йўсинида ўзлаштиришг ҳамда геология-қидирув ишларини олиб бориш учун номаъдан фойдали қазилмаларни истиқболли майдонлар учун йиририклаштирилган ЙТИҲ лицензиялар олиш учун 30 та объект бўйича ТИА материаллар тайерланган ва топширилган.

2017 йилга “Давгеолахборотмарказ” ДК фаолиятининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2016 йилга нисбатан 2017 йилда % бажариш

ГҚИ бажариш ҳажми

109,7

Бюджет

ажратмалари

112,3

Шартнома ишлари

104,7

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди

107,2

Ўртача ойлик иш ҳақи

109,7

2017 йилда ташкилий-техник чора-тадбирларни бажарилиши:

54 нафар ходимга соғломлаштириш учун “Чатқол” сихатгоҳига 87,8 млн. сўмлик йўлланмалар берилди;

- Болалар оромгоҳларида соғломлаштириш, 32 нафар ходимга «Геолог» болалар соғломлаштириш оромгоҳига 19,2 млн. сўмлик йўлланмалар берилди;

-Корхона ходимларини рағбатлантириш. Ходимларга 99, 6 млн.сўмлик фоизсиз заёмлар берилди. (Маъиший аҳволини яхшилаш, никоҳ маросимлари ва б.)

Кадр масалалари:

- Ходимларнинг умумий сони 144;

- барча ишчиларни умумий ёши қуйидагиларни ташкил қилади 40,7 йил (2016 йилда . – 42 йил). 



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech