Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 Jul 2018 410

          Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июль куни мамлакатда атом электр энергетикасини барпо этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бугунги кунда Ўзбекистон электр энергиясига бўлган талаб 69 миллиард киловатт-соатни ташкил этади. Бу қувватнинг қарийб 85% газ ва кўмирни ёқиш орқали, қолган 15% гидроэлектр станцияларида ишлаб чикарилади. Бунинг учун йилига 16,5 миллиард куб метр табиий газ, 86 минг тонна мазут ва 2,3 миллион тонна кўмир сарфланади.

          Келгусида иқтисодиёт ўсиши, аҳоли сони ва турмуш даражаси ўсиши эвазига электр энергиясига бўлган талаб янада ортади.

          “Бу соҳада фақат табиий газ ва кўмирдан фойдаланишни давом эттираверсак, уларнинг мавжуд захираси маълум вақтдан кейин тугаб қолиши мумкин. Бу эса келажак авлод олдида кечириб бўлмайдиган хато ва жиноят бўлади”, -деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

          Шу боис мамлакатда тинч мақсадларда фойдаланиш учун атом энергетикасини барпо этишга киришилди. Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси ҳамкорлигида атом электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришилди. Мазкур комплекс 2 та энергоблокдан иборат, ҳар бирининг қуввати 1200 мегаваттдан бўлади. Атом электростанцияси учун дунёдаги энг хавфсиз ва замонавий энергоблок танлаб олинган. Уни 2028-йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

          Йиғилишда атом электростанциясини қуриш, ундан фойдаланиш, хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ташкилий-техник ва амалий ишлар муҳокама қилинди.

          Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси атом электростанцияси курилиши режалаштирилаётган майдонда мухандис геологик тадқиқотларини олиб бормоқда. Бурғулаш ишлари, геофизик тадқиқотлар, лаборатория текширувлари кескин ва жадал давом эттирилмоқда, фонддаги мавжуд материаллар кайта ишланмоқда. Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси мутахассислари билан биргаликда келишилган ҳолда мухандис геологик тадқиқот ишлари олиб бориш учун техник топшириқ ишлаб чиқилган.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech