Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Петрография - тоғ жинслари тўғрисидаги фан бўлиб Ер ва +уёш системаси ҳақидаги фанлардан биридир. Петрография фанининг аҳамияти шундан иборатки, унинг объекти тоғ жинслари бўлиб, улар эса ўзида фойдали қазилмаларни сақлайди. Шунинг учун ҳам бу фан тоғ жинслари билан бир қаторда ундаги маъданларни ҳосил бўлиши тўғрисида ҳам маълумот беради.

Петрография - минералогия, геохимия, тектоника, геофизика ва бошқа геология фанлари билан чамбарчас боғлиқдир.

1. ПЕТРОГРАФИЯ ФАНИНИНГ УСУЛЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Петрография - бу геология фани бўлиб, у тоғ жинсларни ҳар томонлама ўрганади. Тоғ жинслар маълум минералогик уюшмага, химёвий таркибига, структура ва текстурага эга бўлган геологик жисмдир. Демак тоғ жинсларни тўлиқ тавсифлаш учун уларнинг таркибини (химёвий ва минералогик), структура ва текстурасини ва ҳосил бўлишидаги геологик шароитини ўрганиш зарур.

Ернинг ички қисми билан боғлиқ бўлган эндоген жараёнлар магматик тоғ жинсларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Улар ернинг ички чуқурлигида ёки устки қисмида шаклланишлари мумкин. Агар магматик тоғ жинслар ернинг ички чуқурлигида ҳосил бўлса плутоник, ернинг устки қисмида шаклланса вулканик тоғ жинслар - вулканитлар деб юритилади.

Экзоген жараёнлар натижасида,яъни физик ва химик нураш, ҳар хил суюқликлардан ажралиб чиққан қолдиқлар, литогенезлар чўкинди тоғ жинсларнинг ҳосил бўлишлигига олиб келади.

Ниҳоят метаморфик тоғ жинслар илк пайдо бўлган чўкинди ва магматик тоғ жинсларнинг ўзгаришидан ҳосил бўлади. +айт қилинган тоғ жинсларнинг метаморфизмга учраши асосан ҳарорат, босим ва гидротермал эритишлар таъсирида юзага келади.

Демак, тоғ жинслар асосан учта генетик турга бўлинади.

1.Магматик тоғ жинслар.

2. Чўкинди тоғ жинслар.

3. Метаморфик (ёки метасоматик) тоғ жинслар.

Тоғ жинсларни ўрганиш амалий аҳамиятга эга, чунки улар билан хилма-хил фойдали қазилмалар боғлиқ. Шулардан темир, қалай, вольфрам, олтин ва қурилиш материаллари, қимматбаҳо тошлар ва алюминий маъдани, нефт ва нодир элементлар ва бошқалар.

Петрографик текшириш усуллари хилма-хил. Шулар жумласига:

1. Тоғ жинсларни дала шароитида текшириш.

2. Тоғ жинсларни лабораторияда текшириш.

3. Экспериментал усулида текшириш.

4. Назарий натижалар чиқариш.

2. ПЕТРОГРАФИЯ (ПЕТРОЛОГИЯ) ФАНИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Петрография фанининг ривожланиш тарихи схематик равишда учта даврга бўлинади:

1. Микроскоп кашф этгунча бўлган давр (бунга XIX асрнинг биринчи ярми).

2. Физиографик давр (тоғ жинсларни тасвифлаш даври, XIX асрнинг ккинчи ярми).

3. Аналитик давр.

Биринчи даврда петрография алоҳида фан бўлмай, унинг тараққиёти (эволюцияси) геология фанининг ривожланиши билан аниқланар эди.

Россияда петрография фанини асосчиси М.В.Ломоносов ҳисобланади. У табиатнинг доимий ўзгариб туриши ва тоғ жинсларнинг ва тоғларнинг ҳосил бўлишини айтиб кетган.

Геология ва петрографияни ривожлантиришда чет эл олимларининг хизмати катта.

Инглиз олими Лайель 1925 йил геологияда актуал принцип назариясини ишлаб чиқди.

Хеттон магматик ва чўкинди тоғ жинслар билан бир қаторда метаморфик жинсларнинг мавжудлигини кўрсатиб ўтди.

Чарлз Дарвин гравитацион дифференциацияси натижасида магмадан турли хил тоғ жинслари ҳосил бўлишини таҳмин қилган.

Француз геологи Кокон 1857 й. тоғ жинсларни генетик таснифини ишлаб чиққан. У ҳозиргача кучини йўқотгани йўқ.

1.Петрографиянинг бошланғич даврларида текширишлар натуралистик (табиатшунослик) усулларида олиб борилган. Тоғ жинслар ва минералларни аниқлашда асосан лупалар ва кавшарлаш трубачаси ишлатилган, уларнинг қаттиқлиги, солиштирма оғирлиги аниқланган, кейинчалик тоғ жинсларни химёвий ва экспериментал текширишлар вужудга келади ва бир қанча гипотезалар яратилади. Масалан: тоғ жинсларнинг хилма-хиллигини тушинтиришга доир.

2. Петрографиянинг физиографик даври петрографияда қутбланган микроскопни қўлланилишидан бошланади.

Немис олими Циркел биринчи бўлиб (1866 й.) петрографияга доир қўлланма яратди.

Россияда ҳам тоғ жинсларини микроскопда ўрганиш бошланади (Иностранцев, Блюммель, Карпинский). XIX асрнинг охирида (1893й) Федоров янги усулни яратади. Шу пайтдан бошлаб рус петрографик мактаби вужудга келади. Левинсон-Лессинг тоғ жинсларни химёвий таркибига қараб таснифлайди. Шу пайтда Левинсон Лессинг ва Лебедев экспериментал ишлар олиб боради.

3. Петрографияда аналитик текшириш даври ХХ асрнинг 20 йилларига тўғри келади.

Дала геологик текширишларида структура ва микроструктура усуллари қўлланилади. Бу усуллар Клоос-Полканов, Елисеев томонларидан ишлаб чиқилган. Пушинтегратор, иммерсия усули, Федоров усули, рентгеноструктуравий таҳлил ва бошқалар ривож топади.

Бу даврга келиб экспериментал текширишлар авж олади (Боуэн, Феннер, Шерер, Грейг, Таттл, Йодер, Тилли, Осборн, Рингвуд, Грин, Соболев, Николаев, Коржинский, Островский, Хитаров, Жариков ва бошқалар.

Расмлар

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech