Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон геология тармоғи раҳбарлари ва мутахасислари Х.Т.Тўлаганов, Т.Ш.Шоёқубов, А.И.Ким ва бошқалар, ҳамда дунёнинг йирик олимлари- В.Циглер (ГФР), Г.Калаппер (АҚШ), Б.С.Соколовлар (Россия) қўриқҳона доимий илмий изланишлар базаси, ноёб табиий ёдгорликларни қўриқлаш ишларини ташкил қилиш ташаббускорлари ҳисобланишадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 22 март 1979йилда геологиянинг фундаментал асослари бўлмиш-стратиграфия,палеонтологи, седиментология ва шу каби фанларни ривожлантиришга қаратилган табиий илмий изланишлар полигони-экологик ҳимояланган ҳудуд-Китоб Давлат геологик қўриқҳонасини ташкил этиш тўғрисида қарор чиқарди.

Ҳозирги кунга келиб қўриқҳона ҳудудида турли қадимдаги денгиз жонворларининг ноёб коллекциялари музейда сақланади. Бу ерда ордовик, силур, девон ва қуйи карбон даврининг денгиз чўкинди жинсларида сақланииб қолган 18 та гуруҳ тош қотган ҳайвон қолдиқларидан: 75тур гидроид полиплар, 110тур маржонполиплар, 67тур бошоёқлилар, 10тур мшанкалар, 19 тур тентакулитлар, 68 тур конодонтлар ва бошқалар мавжуд. Қадимий ҳайвон қолдиқларининг кўплиги ва турлари мавжудлиги қўриқҳона кесмаларини Марказий Осиё ҳудудидаги ётқизиқлари билан бир қаторда, ғарбий Европа, Урал, Сибир, Хитой , Канада, Австралия каби ҳудудларни кесмалар билан ҳам тақослаш имкониятини беради.

Ўрта-ордовик-юқори девон геологик даврида бутун жанубий-ғарбий Заравшон, Ҳисор, шунингдек Китоб қўриқҳонаси ҳудуди 120-140млн йил вақт мобайнида денгиз остида бўлган ва бу ерда денгиз жонворлари ва ўсимликлари яшаган. Денгиз сувлари шўр, илиқ ва етарли тиниқ бўлган. Маржонлар, брахиподалар, трилобитлар, игнатанлилар каби жонворлар денгиз тубида турғун ҳолда яшаганлар. Улар плактон ва микроорганизмлар, асоан детрит, денгиз ўсимликлари, ҳар хил ҳайвонларнинг тухумлари ва личинкалари билан озиқланган. Кўпгина жонворлар қолдиқлари тоғ жинсларини ҳосил қилувчи ҳисобланади.

Китоб давлат геологик қўриқҳонаси Зинзилбоғ кесмасида жойлашган дунё миқёсидаги стратиграфик эталон-эмс ярусининг қуйи ченараси стандарти ёки глобал стратотип чегарасининг таянч нуқтасининг эгаси ва сақловчисидир.

Расмлар  

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech