Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Фойдали қазилма ҳақидаги умумий тушунчалар.

Фойдали қазилма конлари ҳақидаги таълимот, ер бағрида содир бўладиган жараёнларнинг махсули – конларни ўрганади. Бу таълимотнинг асосий вазифаси фойдали қазилма конларининг хосил бўлиши ва ер шарида тарқалиш қонуниятларини ўрганишдир.

Фойдали қазилма конларининг пайдо бўлишини тўғри аниқлаш, геологик қидирув ишлари олиб боришдан тортиб, то маъданлардан фойдали минерал ва элементларни ажратиб олишга доир кўп маблағ сарфлаб бажариладиган ишларни унум-дорлигини ва эффективлигини оширишдаги асосий омилдир.

Фойдали қазилмалар конлари таълимотининг ривожла-ниши геологик қидирув ва қазиб олиш пайтида, шунингдек, махсус илмий текшириш ишлари оқибатида тўпланган маълу-мотларга боғлиқ. Фойдали қазилма конларини ҳар тарафлама ўрганишда минералогия, геохимия, петрография, стратиграфия, геофизика каби геологик ва кимёвий, физика, математика каби аниқ фанларнинг ютуқларидан фойдаланилади.

Фойдали қазилма конлари ҳақидаги фаннинг асосий тушунчалари.

Фойдали қазилма деб саноатда ёки халқ хўжалигида қўлланиши мумкин бўлган, ер бағрида жойлашган минерал-ларнинг тўпламига айтилади. Қазиб олинаётган фойдали қазилмалар қаттиқ, суюқ ва газ холида бўлиши мумкин.

Руда-халқ хўжалигида ишлатиш мумкин, иқтисодий жиҳатдан фойдали, техника тараққиётига мувофиқ металл, минерал ёки бошқа бирикмалар ажратиб олиш учун қулай минераллар тўплами.

Руда гавдаси–турли тоғ жинслари орасидаги фойдали қазилма (руда)ларнинг алоҳида тўпланган жойи.

Руда белгиси–етарли ўрганилмаган ёки қазиб олишга яроқсиз фойдали қазилмалар йиғиндиси.

Фойдали қазилма кони–ўзига хос геологик шароитда вужудга келган, сифати саноат талабига жавоб берадиган, миқдори қазиб олишга етарли қазилмаларнинг бир ёки бир нечта руда гавдалари кўринишида тўпланган жойи.

Хозирги вақтда фойдали қазилмалар физик-кимёвий хусусиятлари ва халқ ҳўжалигида ишлатилишига қараб 3 гуруҳга бўлинади.

1. Металли фойдали қазилмалар.

Бу гурухга темир, марганец, хром, никель, олтин, кумуш каби металлар киради.

2. Металл эмас фойдали қазилмалар.

Бу гуруҳга гранит, лабродарит, мармар, қум, шағал каби табиий холда ишлатилувчи ва қайта ишланувчилар, қўлланиладиган калий, натрий тузлари, фосфатлар киради.

3. Ёнувчи фойдали қазилмалар.

Бу гуруҳга кўмир, нефть, табиий газ, ёнувчи сланецлар киради.

Фойдали қазилмалар конларидаги маъданларнинг сифати ва миқдори қай тарзда бўлишини билиш катта аҳамиятга эга. Руда сифатли бўлиши учун ундаги фойдали компонентлар кўп бўлиб, қайта ишлаш жараёнини ва ишлатишини қийинлаштирувчи зарарли компонентларнинг миқдори оз бўлиши лозим. Масалан, маъдан темир рудаси хисобланиши учун ўз таркибида 30-35% дан ортиқ темир элементи бўлиши лозим. Темир рудаларида учрайдиган олтингугурт, фосфор, маргимуш, рух ва қўрғошин зарарли қўшимчалар бўлиб хисобланади. Бундай рудалардаги олтингугуртнинг миқдори 0,15-0,25 %, фосфор-0,01-1,1 %, маргимуш-0,02-0,05 %, рух ва қўрғошинларнинг ҳар бири 0,05 % дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Темир рудаларида титан, ванадий, кобальт каби қимматли элементлар учраса, бу рудалар сифатли руда ҳисобланади.

Фойдали қазилма конларининг таснифлаш усуллари.

Фойдали қазилма конларини таснифлашда (бўлишда) турли принциплар асос қилиб олинади.

1. М о р ф о л о г и к п р и н ц и п и. Бунда конлардаги руда гавдаларининг шаклига қараб ва рудаларнинг тоғ жинси орасида ётиш холатига қараб, группаларга бўлинади.

2. Х и м и к т е х н о л о г и к п р и н ц и п и. Бунда рудалар конларининг таркибига ва унинг халқ хўжалигида ишлатилишига қараб классификация қилинади.

3. Г е н е т и к п р и н ц и п и – яъни конлар ҳосил бўлиш шароитига қараб классификацияланади.

МОРФОЛОГИК ТАСНИФЛАШ

К о н л а р н и н г м о р ф о л о г и я с и г а қ а р а б т а с н и ф л а ш жуда ҳам содда бўлиб, у рудаларни қазиб олишда катта аҳамиятга эга.

Ўтган асрда шу принцип асосида Б.Котт конларни икки группага бўлган.

I. Тўғри ётган конлар:

А) қатлам ҳолидаги конлар (пластлар);

Б) томирлар (қатламли, кесувчи, туташ ва бошқалар);

II. Нотўғри ётган конлар:

А) штоклар;

Б) холланган конлар.

К И М Ё – Т Е Х Н О Л О Г И К Т А С Н И Ф Л А Ш

Бу классификациянинг асосида рудаларнинг таркиби ва уларнинг қўлланиши ётади. Бунда фойдали қазилмалар қуйидаги группаларга бўлинади.

I. Металл фойдали қазилмалар:

1-группа - қора металлар: темир, хром, титан, марганец.

2-группа - рангли металлар: мис, қўрғошин, руҳ, никель, кобальт, алюминий, магний.

3-группа - нодир металлар: ванадий, молибден, вольфрам, қалай, симоб, сурьма, маргимуш, висмут, литий, бериллий, ниобий, тантал.

4-группа - асл металлар: олтин, кумуш, платина.

5-группа - радиоактив элементлар: уран, радий, торий.

6-группа - тарқоқ элементлар: кадмий, германий, галлий, теллур, индий, рений, рубидий, гафний ва бошқалар.

7-группа – сийрак ер элементлари: самарий, церий ва бошқалар.

II. Руда эмас фойдали қазилмалар:

1. Химия саноати ва қишлоқ хўжалиги хом ашёлари: ош тузи, калий тузи, фосфорит, апатит, олтингугурт, барит, флюорит ва бошқалар.

2. Қурилиш материаллари ва уларнинг хом ашёлари: магматик ва метаморфик тоғ жинслари, оҳактош, мергел, гипс, қум, қумтош, шағал, лойтупроқ ва бошқалар.

3. Абразив материаллар ва уларнинг хом ашёлари: олмос, корунд,гранат, боксит.

4. Изоляцион материаллар: асбест, слюда, мармар.

5. Керамик, оловга ва кислотага чидамли материаллар ва уларнинг хом ашёлари: турпоқ, каолин, дала шпати, кварц ва бошқалар.

6. Қимматбаҳо ва рангли тошлар: олмос, рубин, топаз, нефрит, малахит.

7. Буёқлар: тальк, барит, каолин, оҳак, лойтупроқ

III. Ёнувчи фойдали қазилмалар: газ, нефть, ёнувчи сланецлар, торф, кўмир.

Г Е Н Е Т И К Т А С Н И Ф Л А Ш

( К Л А С С И Ф И К А Ц И Я Л А Ш )

XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб фойдали қазилма конларини ўрганиш алоҳида бир фан даражасига айланиб, бу фанни чуқур ўрганиш, конларнинг келиб чиқишига қараб классификациялаш имконини яратди. Бу классификацияни генетик (конларнинг ҳосил бўлиш шарт-шароитлари ва унинг ер бағрида тарқалиш) классификация дейилади.

Конларнинг генетик классификациясини яратишда жуда кўп олимлар иш олиб борганлар.

Кейинги йиллар ичида В.И.Смирнов маълум классификацияларни умумлаштириб ўзининг янги классификациясини яратди (1965). В.И.Смирнов ҳамма конларнинг ҳосил бўлиш жароёнларини учта катта серия (эндоген, экзоген,метаморфоген)га бўлади.

Э н д о г е н сериясига кирувчи конларнинг ҳосил бўлиши ер қобиғининг чуқур қисмларида бўлиб ўтадиган жароёнлар билан боғлиқ бўлади. Эндоген сериясида 5 группа (магматик, пегматит, карбонатит, скарн, альбит ва грейзен, гидротермал) конлари, бу конлар ичида эса 14 класс-конлар ажратилади. Кейнги вақитда бу серия конлар таркибида янги колчедан конлар группаси ҳам ажратилмокда.

Э к з о г е н сериясига кирувчи нураш ва қолдиқ конлар булиб. Буларнинг биринчисига 3 группа ва колдын сизма сочма ва чўкинди конлари) конларнинг пайдо бўлиш ер қобиғининг юқори қисмида содир бўладиган геологик, механик геохимик жароёнлар билан боғланади. Бу 3 группанинг ичида эса 11 класс-конлар ажратилади.

М е т а м о р ф о г е н сериясидаги конлар эса ер бағрида содир бўладиган ўзгаришлар маҳсули ҳисобланади. Бу серияда 2 группа (метаморфланган ва метаморфик) конлари ажратилади. Метаморфик группа эса ўз навбатида 2 класс-конларига бўлинади (2-жадвал).

А). Э Н Д О Г Е Н К О Н Л А Р С Е Р И Я С И

I. Магматик конлар

1. эрта магматик конлар;

2. кеч магматик конлар;

3. ликвацион конлар.

II. П е г м а т и т к о н л а р

1. оддий (керамик) пегматит конлари;

2. қайта кристалланган пегматит конлари;

3. метасоматик ўрин алмашиш пегматит конлари;

4. десилицир пегматит конлари.

III. К а р б о н а т и т к о н л а р

1. магматик

2. метасаматик

3. аралашган.

IV. С к а р н к о н л а р и

1. магнезиал скарн конлари;

2. оҳок скарн конлари.

V.Альбит ва Грейзен конлари.

1. Альбитий

2. Грейзен

VI. Г и д р о т е р м а л к о н л а р и

1. плутоноген-гидротермал конлари;

2. вулканоген- гидротермал конлари.

3. Амагматик

VII. К о л ч е д а н к о н л а р

1. гидротермал-метасоматик

2. гидротермал-чўкинди

3. аралашган

Б). Э К З О Г Е Н К О Н Л А Р И С Е Р И Я С И

I. Н у р а ш к о н л а р и

1. қолдиқ конлар;

2. инфильтрацион (сизма) конлар.

3. сочилма конлари

1. элювиал

2. фелювиал

3. пролювиал

4. алювиал

5. Литераль

6. Гляциаль

II. Ч ў к м а к о н л а р

1. механик чўкмалар;

2. химик чўкмалар;

3. биохимик чукмалар

4. вулкан чўкмалари.

В). МЕТАМОРФОГЕН КОНЛАР

I. м е т а м о р ф л а н г а н к о н л а р;

II. м е т а м о р ф и к к о н л а р .

1. региональ - метаморфик

2. кантакт - метаморфик


Расмлар

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech