Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

     Бу залимизда қадимда яшаган одамларнинг меҳнат қуроллари қўйилган.

жавонда палеолит даврида яшаган одамларнинг мехнат қуроллари.

Одамлар кесувчи, арраловчи ва пармаловчи меҳнат қуроллари ясайдаган бўлишган

Ундан кейинги қаторда мезолит даврида яшаган одамларнинг мехнат қуроллари. Мезолит даврида ўқ-ёй ясашни ўрганишган.

Ундан кейинги қаторда неолит даври яшаган одамларнинг мехнат қуроллари. Бу даврда сопол идиш ясашни кашф этишган. Сополдан ясалган кўзалар, сопол тўқиш дасгохлари

Эниолит даврида яшаган одамларнинг мехнат қуроллари ва қурол-яроқлари идишларни пишириш учун кулолчилик хумдан фойдаланганлар. Сопол идишларни ҳайвон, қушлар ва ўсимликлар билан безатганлар.

Бронза даврига тегишли бронза ойна, болта , зеб-зийнатлар, тақинчоқлар.

Темир даврига оид болғалар, мих, темирчи қайчиси, темир поналар қўйилган.

Қадимий чироқлар: сополдан, темирдан, чўяндан ҳар-хил турдаги

Чироқлар вазифаси: ёритиш, вақт вазифасини бажарган.

Қадимий тангалар, ханжарлар, сопол парчалари, қадимий идишлар, сопол кўзачалар қўйилган.

Охирги жавонда миллий чилангарчилик санъатининг юксак йўналиши акс эттирилган. Президентимизнинг миллий хунармандчилик мактабини ривожлантириш қарорига асослантириб бизни музейимизда ҳам миллий анъаналаримизни намоиши сифатида шу анжомлар қўйилган,яъни жездан ясалган уй анжомлари: чироқ учун ликопча, ёриткич боғловчи қисмлар, ёриткич ўзани, ёриткич қўйиш мосламаси, патнис қисмлари.

Қадимда яшаган бир бойга тегишли бўлган бойликлари. Мўғил босқинчилари бостириб келиши муносабати билан ўзини бойликларини сандиққа солиб, ерга кўмиб қўйган. Бу ХIII аср бошларига тўғри келади.

Ангрен ва Олмалиқ ўртасида Теракли қишлоғи бор. Қадимги Унгурликон маъдан қазувчилари Теракли қишлоғи атрофида жойлашган.

1) Қадими тош даври – палеолит даври

2) Ўрта тош даври – мезолит даври

3) Янги тош даври –неолит даври

4) Мис-тош даври–эниолит даври

5) Бронза даври

6) Темир даври

1) Палеолит даври- (милоддан аввалги 40-12 минг йиллик) 25-30 минг йил муқаддам одамлар кесувчи, арраловчи ва пармаловчи меҳнат қуроллари ясайдаган бўлишган. Кейинчалик тақинчоқлар: мунчоқлар, туморлар, узуклар ясай бошлашган.

2) Мезолит даври – милоддан аввалги 12-7 минг йилликларда давом этган. Мезолит даври бошланиши билан музлик даври поёнига етган. Мезолит даврида ўқ-ёй ясашни ўрганишган.

3) Неолит даври –милоддан аввал 6-4 минг йиллик . Бу даврда сопол идиш ясашни кашф этишган. Неолит даври охирида метал-мисдан фойдаланилди. Неолит даврида-лойдан ишланган ва оловда пиширилган идишлар ясаш сохаси, кулолчилик, тола, жундан кийим –кечак тайёрлаш тармоғи –тўқувчилик неолит даврининг мухим кашфиётларидир. Неолит даври охирида биринчи металл-мисдан фойдаланиган.

4) Эниолит даври- 4-3 минг йиллик ўрталари.Мисдан ясалган қуроллар тошдан ясалганлари билан баробар ишлатилган. Мехнат қуроллари ва қурол-яроқлар ясашди, идишларни пишириш учун кулолчилик хумдан фойдаланил-ди. Сопол идиш ҳайвон, қушлар ва ўсимликлар билан безатилди. Металлургия ривожланди.

5) Бронза даври 3 минг йиллик -2 минг йиллик Милоддан аввал 3-минг йиллик ўртарида. Бронза мисга қараганда анча қаттиқлиги туфайли 3-минг йиллик ўртаридан бошлаб аста-секин меҳнат қуроллари , қурол-яроқлар ва зеб-зийнатлар тайёрлашда ишлатилувчи асосий материалга айланиб қолди.

6) Темир даври -1 минг йил бошларида.

Расмлар

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот маркази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech