Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Геология музейи» тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1926-йилдан бошлаб олдинига бир хонада, аста-секинлик билан бир нечта хонани эгалай бошлаган. Геологлар иш жараёнларида тўплаган ноёб топилмаларини, тоғ жинсларини, минералларини олиб келишлари натижасида “музей” шакллана бошлади.

Вақт ўтиши билан 1976-йилда Хадра майдонида янги бино қурилиши мўлжалланади. 1987-йилда бино қуриб битказилиб, 1988-йилдан бошлаб Геология Вазирлигига қарашли “Илмий ишлаб чиқариш ва ўқув маркази” деб номланади. Илмий ишлаб чиқариш ва ўқув марказида мамлакатимиз худудларида геологик изланишлар олиб борилган. Шу билан биргаликда ўқув марказида геология тармоғидаги корхона ва ташкилотлар, Ўрта махсус таълим тизимига кирувчи геология ва унга боғлик мутахассисликлар бўйича таълим олаётган ўқувчилар, талабалар, шунингдек аҳоли учун таништирув машғулотлари ва экскурсиялар уюштирувчи марказ сифатида фаолият олиб борган. Шунингдек турли хорижий компаниялар, делегациялар, чет эллик олимларга музей экспонатлар билан танишув ташкил этилган, ҳамда геология тармоғи ютуқлари ва геологияга доир билимларни аҳоли орасида оммалашти-рилишда иштирок этган.

Геология ва Минерал Ресурслар Давлат Қўмитасининг 01.04.1998 йилги № 29- сонли буйруғига асосан 1998-йил 1 апрелдан бошлаб “Илмий ишлаб чиқариш ва ўқув маркази” қайта ташкил қилиши муносабати билан “Геология музейи” деб номланган. Тошкент шахар Шайхонтохур тумани хокимининг 28.05.1998 йилги № 689/5-сонли Қарорига асосан “Геология музейи” давлат корхонасининг Низоми давлат рўйхатига олинди.

Музей 5 та залдан иборат бўлиб, геология сохасида билим олаётган талабаларга ўқув машғулотлари ўтилган. Бундан ташқари мактаб ўқувчиларига, талабаларга, музейга келувчиларга ерниинг пайдо бўлиши, ернинг ривожланиш тарихи, қуёш системаси, ер шари, тоғ жинслари, вулқон отилиши, зилзилалар, экология, қадимги ҳайвонот дунёси, палеонтология, ер ости ҳамда ер усти бойликлари ҳақида экскурсиялар ўтилган. Мактаб ўқувчиларни геоло-гия сохасига қизиқтириш, уларни онгини ер ости ва усти бойликлари, фойдали қазилмаларини топишни ўргатиш учун ўқувчилар орасида “Ёш геолог” олимпиадалари ўтказила борилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 11.07.2011 йилги № 203 сонли Қарорига биноан 2011йил “Геология музейи” Давлат корхонаси Т. Шев-ченко кўчасида жойлашган қайта таъмирланган бинода иш фаолиятини давом эттиради. Бугунги кунда музейда 50 000 га яқин экспонатлар бор. Булар минераллар, тоғ жинслар, шлифлар, ноёб топилмалар ва бошқа топилмалардан иборатдир.

Ҳозирги кунда музейда 12 зал ташкил қилинган бўлиб, булар қуйдагилардан иборат:

1 Геологияга кириш зали

2 Қадимги тоғ кон саноати зали

3 Китоб давлат қўриқхонаси зали

4 Умуртқалилар зали

5 Асосий зал

6 Палеонтология зали

7 Фойдали қазилмалар зали

8 Ўзбекистон геологик ривожланиш тарихи зали

9 Монография зали

10 Регионал зал

11 Петрография зали

12 Экспидиция зали.

Музейлар фаолияти тубдан такомиллашиб, ривожланиб бормоқда. Музейда экспонат ва коллекцияларини сақлаш, уларни ўрганиш талаблари даражасида йўлга қўйилган. Бу ерда соҳа бўйича илмий изланишлар олиб бораётган геологлар ўзлари учун керакли бўлган маълумотлари олишлари мумкин. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ҳамда соҳага яқин олий ўқув юртлари талабалари ўз билимларини ошириб келмоқдалар. Бундан ташқари, хорижлик меҳмонлар юртимизда геология сохасида эришилган муваффа-қиятлар, табиий ресуруслар ва олиб борилаётган янгиликлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Музейлар маънавият-маърифат ва маданият маркази эканлиги билан шухрат қозонган. Айниқса халқимизни қадим тарихини ўзида мужассам этган музейлар, ўтмиш кўзгуси сифатида ҳамиша ўзига чорлаб туради.

Музейнинг ўзига хос томонларидан яна бири шундан иборатки, экскурсаводлар музейга ташриф буюрган қизиқувчиларга керакли билим ва маълумотларни етказиб берадилар. Музейга келаётганлар орасида боғча ёшидаги болалар, мактаб ўкувчилари, талабалар, оилавий келувчилар, турли корхона ва ташкилотлардан ташриф буюрувчилар экскурсаводлар томонидан инобатга олиниб, уларга Ернинг пайдо бўлишидан то ҳозирги вақтгача бўлган оралиқ ходисалар, фойдали қазилмалар ва минераллар хом ашё турлари турли мамлакатлар конларидан олинган ноёб геологик намуналар, қадимда яшаган динозаврлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳақида сўзлаб берадилар.

“Геология музейи” юртимизнинг бой табиий ресурсларини ўзида жамлаб келмоқда. Музей халқаро мавқийга ҳам эга. Кўргазмага қўйилган тоғ маъданлари ва минераллар Республикамиздаги мавжуд ва фаолият олиб бораётган конларнинг эталон коллекциялари қўйилган. Турли давлатлардан келган иқтисодчилар, сармоядорлар, сиёсий арбоблар дастлаб Геология музейини кўриб, Ватанимиз салохиятини ва қандай катта бойликка эга эканлигини ўз кўзлари билан кўрадилар.

Музейни ривожлантириши учун улкан хисса қўшганлардан Х.Т.Тулаганов, В.Г.Горьковец, Т.Ш.Шаякубов ва бошқа геология сохаси фидоиларидир.

Геологияга кириш залида ерни пайдо бўлиши, қуёш системаси, ер шари, тоғ жинслари, вулқон отилиши, ер қимирлашлари, нураш жараёни тасвирланган. Минделеев даврий сестемасидаги барча элементларни ўзида мужассам этган бу тоғ жинслари геологлар қидирув ишлари давомида тўплаган топилмаларидир.

Бу топилмалар нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг турли ҳудудларидаги кўплаб конлардан тўпланган ноёб минерал ва тоғ жинслари намуналари булган. Шунингдек, музейга дунёнинг турли мамлакатларидан келтирилган ноёб минераллар ҳам келтирилган. Минераллар халк хўжалигининг турли тармоқларида, металлургияда, химия саноатида, керамикада, тиббиётда, оптикада, заргарликда ва турли сохаларида ишлатилади

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот марази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech