Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Рухсатнома беришнинг асосий талаб ва шартлари:

• зарур бўлган ускуналарнинг мавжудлиги (бурғулаш ускунаси, каротаж станцияси ва компрессор);

• давлат экологик экспертизаси хулосаси шартларини сўзсиз бажариш;

• ер ости сувларига қудуқларни бурғулашда меҳнат хавфсизлигининг таъминланиши бўйича қонунчилик талабларига риоя қилиш;

• гидрогеологик хулоса асосида тайёрланган сувга қудуқларни бурғулаш лойиҳа параметрларига риоя қилиш;

• ер ости сувлари сатҳи барқарор ўрнатилмагунга уларни чмқарилишини давом эттириш;

• сув чиқариш тугаллангандан сўнг талаб этиладиган сифат мувофиқлигини аниқлаш учун қудуқ сувининг кимёвий таҳлилини ўтказиш;

• қудуқ атрофи 1-поясининг санитария-ҳимоя зонасини жиҳозлаш;

• ер ости сувларига бурғулаш ва қудуқларни қуриш тугагандан сўнг, Давлат геология қўмитасининг худудий гидрогеология станцияларига (кейинги ўринларда гидрогеология станциялари деб аталади) ер ости сувлари ҳақида маълумот, қудуқнинг конструкцияси ва қирқимнинг геолого-гидрогеологик тавсифини ёритиб берадиган техник паспорт тақдим қилиниши шарт.

Аризада қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

Рухсатнома сувга қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга, техник имкониятлари ва зарур бўлган соҳа кадрлари мавжуд бўлганда, ҳар бир қудуқ учун алоҳида берилади.

Рухсатномани олиш учун аризачи тегишли ҳудудий гидрогеология станциясига аризани тақдим этади. Ариза қуйидагиларни ўз ичига олиши даркор:

• аризачининг тўлиқ расмий номи кўрсатилган рухсатнома олиш учун ариза;
• ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун буюртмачи ва аризачи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
• ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун мўлжалланган ер майдонига буюртмачининг ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
• ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун лойиҳа ҳужжатлари;
• давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси;
• аризачининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари;
• аризачининг тегишли мутахассислари ҳақидаги маълумотлар, уларнинг диплом нусхалари.

Бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

Бунда рухсатнома олиш қуйидагилар учун талаб этилмайди:

• жисмоний шахслар учун чуқурлиги 25 метрдан кам бўлган қудуқларни бурғилаш учун ва суткасига кўпи билан 5 метр куб ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун индивидуал олишга қаратилганда;
• Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳар йилги минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

   Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси расмий веб-сайти орқали тақдим қилинаётган интерактив давлат хизматлари сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот марази томонидан тақдим қилинаётган ташкилот фаолияти тўғрисида маълумотлар сифати ва тўлиқлигидан қониқяпсизми?.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech